Latest news

14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  0 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  22 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2

U-21 Биринчилиги. Кичик водий дербисида “Андижон” йирик ғалабага эришди News

U-21 Биринчилиги. Кичик водий дербисида “Андижон” йирик ғалабага эришди

“Болалар ўсмирлар футбол мактаби” ўйингоҳида “Андижон” ҳамда “Навбаҳор” жамоаларининг ёшлари ўзаро баҳс олиб боришди.

Ушбу учрашув қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлди. Ўйин тўлалигича “Андижон” жамоасининг ёшлари назоратида ўтди ва буни ҳисобда ҳам акс эттира олишди.

Дастлабки гол учрашувнинг 16–дақиқасида урилди. Меҳмон ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида Фарҳод Соҳибжоновни қўполлик билан тўхтатиб қолишди ва ҳакам ҳеч иккиланмасдан “Навбаҳор” жамоаси ёшлари дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Фарҳод Соҳибжонов аниқ амалга ошириб, учрашувда ҳисобни очди – 1:0.

Голдан руҳланган майдон эгаларининг кетма-кет ҳужумлари натижасида учрашувнинг 41–дақиқасида Дониёр Абдуманноповнинг фаоллигидан сўнг ҳисобни 2:0га етказишди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган дақиқаларда Озодбек Қаҳҳоров рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди – 3:0.

Иккинчи бўлимда эса Дониёр Абдуманноповнинг учрашувнинг урган голи ўйинга узил–кесил нуқта қўйди ва “Андижон” ёшлари йирик ғалабани тантана қилишди – 4:0.

"Андижон-U21" – "Навбахор-U21" – 4:0
14 март 2020 йил. Андижон. "Боллалар ўсмирлар футбол мактаби" стадиони. 250 томошабин
Ҳакамлар:
Рахимбек Каримов (Тошкент),Анвар Маражапов, Зиёдилло Абдурахмонов, Алишер Тўхтасинов (барчаси Андижон)
Назоратчи
: Сардор Наджафалиев (Тошкент)
Комиссар: Ойбек Юнусов (Тошкент)

Голлар: Ф. Соҳибжонов 1:0 (16-пен), Д. Абдуманнопов 2:0 (41), О. Қаҳҳоров (45), Д. Абдуманнопов 4:0 (69).

“Андижон- U21":
16. Элдор Адхамов (М. Убайдуллаев 46), 2. Мухаммадали Турсунов (с), 6. Бахтиёр Қосимов (Ю. Топволдиев 46), 19. Шохрух Рахмиддинов (М. Иброҳимов 52), 20. Асилбек Азизов (О. Собиров 80), 21. Исломбек Маматказин, 26. Мухаммадкарим Тоиров, 28. Фарходбек Сохибжонов, 33. Дониёр Абдуманнопов (Р. Қўчқоров 72),
90. Озодбек Қаххоров, 91. Саиджон Мухаммадаминов

“Навбаҳор – U21”:13. Исломжон Абдуллаҳонов, 3. Мирзохид Мирзамаҳмудов, 4. Шахзодбек Хамидов (М. Локаев 46),21. Комилжон Тожидинов, 26. Улуғбек Акназаров (Д. Абдулҳаев 70), 29. Жамолиддин Баҳромов,31. Аюбхон Жўраев, 32. Қодиржон Икрамов (А. Орифжонов 56), 34. Муроджон Адашбоев, 77. Хусайн Эргашбоев (Б. Собиров 46),
94. Анваржон Хожимирзаев (А. Ҳотамов 72).

Огоҳлантиришлар:
Ф. Соҳибжонов 22, И. Маматказин 23, Б. Қосимов 35, М. Тоиров 59, М. Турсунов 90+2 – Ж. Баҳромов 15, М. Адашбоев 77.


Нодирбек Абдуллаев тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика