Latest news

13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  2 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2

U-20 ёшлар ўртасидаги ЖЧ: Гуруҳдаги рақибларнинг тайёргарлиги ҳақида News

U-20 ёшлар ўртасидаги ЖЧ: Гуруҳдаги рақибларнинг тайёргарлиги ҳақида

Шу йилнинг 30 май куни Янги Зеландияда U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.
Қуръага кўра, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси мусобақанинг «F» гуруҳида Германия, Гондурас ҳамда Фиджи терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборган. Терма жамоа февраль ойида Туркияда ўқув йиғинини ўтказди ва бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Март ойида эса Равшан Ҳайдаров жамоаси Португалияда йиғин ўтказиши ва бу йиғин давомида Португалия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши ҳақида аввлроқ хабар берилган эди. Шунингдек, апрель ойида Тошкентга Жаҳон чемпионати мезбони - Янги Зеландия терма жамоаси ташриф буюриши режалаштирилган.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиблари ҳам турнирга тайёргарликни бошлашди. Жумладан, Германия U-20 ёшлар терма жамоаси март ойида иккита, апрель ойида эса битта ўртоқлик учрашувини ўтказади. Унга кўра, Германия ёшлари 27 март куни Польша, 31 март куни эса Чехия ёшларига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказса, 21 апрель куни Италияга қарши майдонга тушадилар.

Гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб - Фиджи ёшлар терма жамоаси ҳам мусобақага тайёргарликни бошлаб юборган. Океания қитъаси вакиллари ҳозиргача тўртта ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Қайд этиш жоиз, ушбу ўртоқлик учрашувларининг барчаси Осиё қитъаси жамоаларига қарши ўтказилди. Дастлаб, Фиджи терма жамоаси U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яна бир иштирокчиси - Мьянма U-20 ёшларига қарши уч маротаба майдонга тушишди. Мазкур учта ўйиннинг иккитасида Мьянма ёшлари ғалаба қозонишди - 1:0 ҳамда 3:0. Терма жамоаларнинг яна бир ўйинида эса ҳисоб очилмади - 0:0. Фиджи ёшлар терма жамоаси шунингдек, Малайзия U-22 терма жамоасига қарши майдонга тушди ва бу учрашув Фиджи ёшларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Гуруҳ босқичидаги сўнгги рақиб - Гондурас терма жамоаси эса ЖЧ баҳсларига тайёргарликни март ойида бошлайди. Гондурас Футбол Федерация хабарига кўра, терма жамоа апрель ойида Жанубий Америка қитъаси бўйлаб турне уюштиради ва мазкур турне давомида 10тадан кўп ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари 30 май куни старт олади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика