Latest news

13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  0 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  0 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  3 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  4 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  3 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3

U-20 Осиё кубоги. Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев: "Бундай машғулот майдонида жароҳат олиш ҳеч гап эмас" News

U-20 Осиё кубоги. Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев: "Бундай машғулот майдонида жароҳат олиш ҳеч гап эмас"

U-20 Осиё кубоги доирасидаги Тожикистон - Иордания учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Тожикистон бош мураббийи Олег Кубарев иштирок этди.

- Тожикистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни қандай ўтди?
- Биринчи учрашувга 5 кундан бери тайёргарлик кўраяпмиз ва рақиблар ҳакида етарлича маълумотга эгамиз, олдинроқ услуби бизга ўхшаш жамоага билан назорат учрашувини ўтказган эдик. Эртага асосий имтиҳонимиз бор, ўша ўйинда турнирга қай даражада тайёр эканлигимизни билиб оламиз.

- Жамоа плей-оффга чиқишига ишонасизми ва мундиалга чиқиш имконияти қандай?

- Мен бошқа бир давлатдаги ҳамкасбим билан суҳбатлашган эдим, у ҳам йўлланмани қўлга киритиш ниятида, вазифа осон эмас. Фаворитларни ҳисобга олмаганда қолган битта йўлланма учун 12та жамоа кураш олиб боради.




- Тошкентнинг турнирга қай даражада тайёргарлик кўргани, яратилган шароитлар ҳақида гапирсангиз?

- Мен Тошкентга биринчи маротаба келдим, шаҳар менга ёқди, марказда ажойиб биноларни кўрдим. Стадионлар яхши, лекин тўғриси машғулот майдонлари яхши холатда эмас. Бу майдонлар биринчи навбатда талабга жавоб бермайди ва энг ёмони футболчиларга жароҳат етказиши мумкин ва менинг фикримча бундай майдонлар билан турнирга тайёрланиб бўлмайди. Танқидимни тўғри тушунасиз деган умиддаман. Масалан, матбуот анжуманига етиб келиш учун ярим соат вақтимни сарфладим ва ҳозир стол устига ҳатто сув қўйилмапти.

- Жамоаингизнинг турнирга тайёргарлигини қандай баҳолайсиз. Ўйинчиларингиз қандай ҳолатда?

- Йигитлар яхши формада, мақсадимиз эса барча сингари гуруҳдан чиқиб, ярим финалгача етиб бориш. Менинмча бундай вазифа барча жамоада бор.




- Эртанги рақибингиз ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Илк турда Иорданияни фаворит деб ўйлайман ва улар биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракатланса керак. Рақиб кўп прессинг қилишини кутяпман.

- Турнирда "порлаб" чиқадиган ўйинчиларингиз борми?

- Бизнинг кўп ўйинчилар эркин агент ва биз уларни оммага танитишга ҳаракат қиламиз. Ўйинчиларим турнирда ўзини яхши намойиш этишга умид қиламан.




Абдулвосит Бектемиров 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика