Latest news

07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  1 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  5 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  4 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  3 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган News

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақадаги илк турида майдонга чиқади.

Терма жамоамиз аввалги мусобақаларни қандай натижалар билан бошлаганига эътибор беришга қарор қилдик. 


2002 йил. Қатар. 

Ўзбекистон - Таиланд 4:0 

Аввал айтганимиздек, Виктор Борисов бошчилигидаги терма жамоамиз 2002 йил Қатар яшил майдонлари мезбонлик қилган турнирда ажойиб ўйинлар кўрсатишган. Таркибида Гейнрих, Магдеев, Нестеров каби номлар бўлган жамоа илк турда Таиланд тўсиғидан қийинчиликсиз ўтишган, 4:0. 

2004. Малайзия. 

Ўзбекистон - Лаос 5:2

Голлар: Нодирбек Қўзибоев (хет-трик), Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев

Нодирбек Қўзибоев, Садриддин Абдуллаев, Александр Клецков каби номларни ўзида жамлаган ёшлар терма жамоамиз мусобақанинг илк баҳсида лаослик тенгқурларини 5:2 ҳисобида мағлуб этишган. Гуруҳдан чиққан терма жамоамиз плей-оффда Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб турнир билан хайрлашган.


2008. Саудия Арабистони.

Иордания - Ўзбекистон 0:1 

Гол: Даврон Мирзаев

2008 йил Аҳмад Убайдуллаев шакллантирган 1989-1990 йиллардан иборат терма жамоамиз Саудия Арабистонидаги U-20 Осиё кубогини муваффақиятли бошлаган. Биринчи турда Иорданияни мағлуб этган вакилларимиз якунда мусобақа финалига қадар етиб борганди. 

2010. Хитой. Ўзбекистон - КХДР 1:0

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов 

Галдаги авлод эндиликда Марат Кабаев устозлигида Хитойдаги U-20 Осиё кубогига ташриф буюрган. Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Павел Смоляченко каби футболчиларга эга терма жамоамиз ўша вақтда айни чўққисига чиққан КХДР ёшларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақани ғалаба билан бошлашади. Якуний натижа плей-офф. Саудия Арабистони ёшлари овертаймларда гол уриб мундиал йўлланмасига эга чиқади. 


2012. БАА. Ўзбекистон - Веьтнам 4:0

Голлар: Максимилиян Фомин, Игорь Сергеев(дубл), Тимур Ҳакимов 

1993-1994 йилда туғилган футболчиларни қамраб олган ёшлар терма жамоамизни Аҳмаджон Мусаев БААдаги U-20 Осиё кубогига олиб боради. Биринчи турда Вьетнамга қарши майдонга чиққан Ўзбекистон 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан турнирни бошлаган. Ярим финалгача етиб келган ҳамюртларимиз Жанубий Кореяга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб ортга мундиал йўлланмаси билан қайтган. 

2014. Мьянмар. Индонезия - Ўзбекистон 1:3

Голлар: Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Отабек Шукуров

2014 йил Равшан Ҳайдаров 1995-1996 йилда туғилган футболчиларлан иборат терма жамоани муваффақият сари етаклай олган. Мьянмар давлатида ўтган турнирни биринчи учрашувида Индонезия рақиблик қилган. Мазкур баҳсда маҳорат ўз сўзини айтган, дея оламиз (3:1). Чорак финалда Таиланд қаршилигини енгган терма жамоамиз мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Ярим финалда эса КХДРга 0:5 ҳисобида енгилиб кучли тўртликдан ўрин эгаллашган. 


2016. Бахрайн. Ўзбекистон - Тожикистон 2:1

Голлар: Саиджамол Давлатжонов, Жасур Яхшибоев

Бу терма жамоага Жасур Абдураимов бошчилик қилган. Айтиш керакки, ҳамюртларимиз ўшанда Бахрайн мезбонлигида ўтган мусобақанинг илк турида Тожикистондан етарлича қаршиликка дуч келган, ҳаттоки биринчи бўлимдан сўнг мағлуб бўлаётганди. Танаффусда бир йўла 3та ўзгаришга қўл урган Жасур Абдураимов иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартириш орқали 2та гол уриб ғалабани илиб кетган. Яна бир маълумот, бу мусобақага Тожикистонни "Нефтчи"нинг ҳозирги устози Виталий Левченко олиб боргани ёдимизда. 

2023. Ўзбекистон. Ўзбекистон - Сурия 2:0

Голлар: Аббос Файзуллаев, Закария (автогол)

Бундан 2 йил олдин очилиш учрашувида U-20 терма жамоамиз Сурияни меҳмон қилган. Ўйинда тўлиқ устунлик қилган вакилларимиз Аббос Файзуллаев ва Закариянинг автоголлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалабани байрам қилган.

Бир неча соатдан сўнг старт оладиган учрашувда ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз. Олға, Ўзбекистон!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика