Latest news

23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  1 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  4 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезия билан нурсиз дуранг қайд этди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади News

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезия билан нурсиз дуранг қайд этди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади

Осиё Кубоги 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Индонезия учрашуви бўлиб ўтди.

U-20 Осиё Кубоги

"А" гуруҳи. 3-тур

Ўзбекистон – Индонезия 0:0  

Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00

Ҳакамлар:  Мажид Муҳаммад Алшамрони (Саудия Арабистони), Муҳаммад Али (Покистон), Жанг Жонгпил (Жанубий Корея), 

Назоратчи: Норбору Ишияма (Япония)

Комиссар: Шон Вун Ёнг (Жанубий Корея)

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатулло Пўлатов (13.Зафармурод Абдирахматов, 65), 3.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Абубакр Ашуров, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (11.Шаҳриёр Жабборов,  82) , 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 14.Аббосбек Файзуллаев ( 9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 90+2), 15.Диёрбек Ортиқбоев (23.Асадбек Жўрабоев, 65) 18.Саидафзалхон Ахроров (20.Маҳмуджон Маҳамаджанов,  82), 22.Шерзод Эсанов

Захира: 1.Эдем Неманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳрузбек Асқаров,17.Нодирбек Абдураззоқов, 19.Шаҳзод Акрамов, 

Индонезия U-20: 22.Даффа Фасё Сумавижая, 4.Ферарри (с), 5. Каканг Рудианто, 8. Архан Фикри, 9. Ҳокки Карака Бриллиант, 10.Роналдо Жойбера, 12.Аҳмад Маулана Сяриф, 14.Роби Дарвис, 16.Дони Памунгкас, 21.Самир ( 17.Френгки, )

Захира: 1.Сахя Суприади, 23.Адитя Аря, 2.Султан Заки Прамана, 3.Марсель, 6.Брэндон, 7.Фердиансяҳ, 11.Реса Адитя,18.Алфриянто Нико, 19.Раббани Тасним, 20.Гинанжар


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. 

90+2. ЎЗГАРИШ. Аббос Файзуллаев ўрнига Шаҳзоджон Неъматжонов тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Бугун гол кўрмаймиз шекили. 

86. ЗАРБАА. Абдираҳматовнинг узатмасидан сўнг Жабборов боши билан зарба берди. Ноаниқ. 

84. ЗАРБАА. Жабборовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

82. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Пўлатхўжа Холдорхонов ўрнига Шахриёр Жабборов, Саидафзалхон Ахроров ўрнига Маҳмуд Маҳамаджанов  тушди. 

Аниқ зарбалар: 4 - 1

75. Устунлик тўлиқ терма жамоамиз томонида. 

74. ЗАРБААА. Зафармурод Абдираҳматовдан рақиб дарвозаси томон кучли зарба. Тўпни дарвозага киришига рақиб дарвозабони йўл қўймаяпти. 

74. ЗАРБАА. Эсонов қандай вазиятни бой бердия. Дарвозани нишонга ол тамом. 

71. Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони бугун тўлган. 

70. Учрашувда темп ўта юқори эмас. Терма жамоамизни худди шу ҳисоб ҳам кейинги босқичга олиб чиқади. 

Тўп назорати: 56 - 43

65. ЎЗГАРИШ. Иззатулло Пўлатов ўрнига Зафармурод Абдираҳматов, Диёрбек Ортиқбоев ўрнига Асадбек Жўрабоев тушди. 

50. Онлайн жадвалда Ўзбекистон биринчи, Ироқ иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 

48. Қанотлардан ҳужумлар самара келтирмаяпти.  

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

37. Пўлатхўжа Холдорхонов жарима майдончаси ичида яккаланиб қолмоқда. 

30. ЗАРБАААА. Файзуллаевнинг узатмасидан сўнг Саидафзалхон Ахроров зарба берди. Индонезия посбонидан сейв. 

22. Вакилларимиз жуда яхши прессинг қилмоқда. Натижада меҳмонлар футболчилари хатога йўл қўйяпти. Ҳаракат ёмон эмас. Қанотлар жуда фаол. 

21. ЗАРБАААААААААА. Хавли вазият. Умарали Раҳмоналиевнинг заргарона узатмасини Аббос голга айлантира олмади. Тўп йўлига рақиб ҳимоячиси ғов бўлди. 

17. Аббос бугун авжига чиқяпти. Чап қанотдан катта тезликда кириб борди. Якуний пасга аниқлик етишмади. 

13. Терма жамоамиз қанотлардан ёриб киришга ҳаракат қиляпти. Лекин кескинлик йўқ. 

6. ЗАРБА. Пўлатхўжа Холдорхонов рақиб ҳимоячисини алдаб зарба йўллади. Индонезиялик кипер ўз ўрнида. 

5. Эх. Аббос зарба бермайсанми, гол бўлмайдими. Стадионга келган мухлислар қуруқ қайтишмасин. 

3. ЗАРБА. Абубакр Ашуровнинг зарбаси кучсиз чиқди. 

2. Файзуллаевнинг жарима майдончасига узатиб берган тўпини индонезиялик посбон осонликча ушлаб олди. 

1. Аббос Файзуллаев жарима зарбаси ишлади. Тўп ёнида унинг ўзи. 

- Ўйинга старт берилди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика