Latest news

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  0 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  1 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  3 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

U-20 Осиё кубоги. Гуруҳ босқичи рамзий терма жамоаси News

U-20 Осиё кубоги. Гуруҳ босқичи рамзий терма жамоаси

U-20 Осиё кубогининг гуруҳ босқичида ўз иқтидорини кўрсата олган 11 нафар футболчидан иборат рамзий терма жамоасини ўз талқинимизга кўра тузиб чиқдик.

Дарвозабон

Ли Хао (Хитой)

Аслида мазкур позицияга таомларини ёғоч таёқчаларда истеъмол қиладиган мамлакат вакилини эмас, гуруҳ босқичида давомида ўз дарвозаси дахдсизлигини сақлаб қола олган Жанубий Корея дарвозабони ёки Ўзбекистон посбони Отабек Боймуродовни жойлаштиришимиз ҳам мумкин эди. Чин мамлакати қўриқчиси эса ўз дарвозасидан учта тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Бироқ терма жамоалар даражаси, футболчиларнинг ўйинда қандай жонбозлик кўрсатишига қараб ушбу рўйхатдан хитойлик посбонга жой беришга қарор қилдик. Сабаби, Ли Хао уч учрашув давомида нақ 21 марта сейв амалга оширган. Боймуродовда эса бу кўрсаткич 5 тани ташкил этади. Қолаверса, Ўзбекистон ёки Кореяни Манчестер клубларига қиёсласак, Хитой уларнинг олдида АПЛнинг ўртамиёна клуби бўлиб қолади. Шу боис, тўпни қайтариш бўйича яқин таъқибчиларидан анча ўзиб кетган Хаони мазкур рамзий жамоага киритишни маъқул топдик.

Ҳимоячилар 

Лиу Хаофан (Хитой)

Гуруҳ босқичидан зўр-базўр чиқиб келган Чин вакилларига ҳимоя қўрғонидан ҳам жой топилди. Бунга сабабни эса юқорида таъкидлаб ўтдим. Фақатгина ҳимоячи қўли билан эмас, оёғи билан сейвлар амалга оширди. Яъни, 26 маротаба рақиблар ҳужумини бартараф этиб, бу борада энг яхшиси бўлди. Хаофан ҳужумларни бартараф этиш билан бирга тўп йўналишини тўсиб қўйишда ҳам фаол ҳаракат қилади.

Жошуа Роулинс (Австралия)

Ўзбекистон ёшларининг бўлажак рақиби бўлган жамоа сардори метин ҳимоячилардан саналади. Жошуа ҳам хитойлик ўртоғи сингари рақиб ҳужумларини барбод қилишда ғайратли саналади. У 18 маротаба рақибларининг режаларини корзинка папкасига улоқтириб юборган. Жошуа кўп пас ўйнайди (бир ўйинда ўртача 50 тадан ошади) ва пасларининг аниқлиги Хаофанга қараганда анча юқори. Шунингдек, Роулинс яккакурашларда нақ Ван Дейк бўлиб кетади. Ҳаводаги курашларда-ку, айтмасаям бўлаверади.

Мерсад Сайфи (Эрон)

Сайфи юқоридаги икки жўрасига нисбатан бошқачароқ кароматга эга ҳисобланади. Чап қанот ҳимоячиси мудофааланишдан кўра, ҳужумга кўпроқ ёрдам беради ҳамда узатмалар ижро этишда моҳир саналади. Турнир давомида Сайфи жами 29 марта қанотдан узатма амалга оширган. Фақатгина Аббос Файзуллаев ундан яхшироқ натижа қайд этган (30 та). Шунингдек, Сайфи вазиятлар яратиш борасида ҳам юқори натижа қайд этган (7 та).

Чои Сеок-Ҳюн (Жанубий Корея)

Чои ҳам рақиб ҳужумларини бартараф этишда устаси корейс саналади, у 16 бор рақиб ҳужумларини қайтарган. Шу билан бирга, Сеок-Ҳюн ҳужумлар ташкил этиш ҳамда рақиб дарвозаси томон зарба йўллашдан ҳам тонмайди. Шунингдек, тўпни олиб қўйишда ҳам чаққонлик намойиш эта олади. Чои Корея қўрғонига рақиблар йўл тополмаслигида асосий сабабчилардан бири бўлиб турибди.

Ярим ҳимоячилар 

Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон)

Бир йил аввал ўзидан анча каттароқ ёшлилар ўртасидаги қитъа мусобақасида йўқолиб қолмасдан, чақнай олган ёш ўзбекистонлик юлдуз ўз тенгдошлари ўртасидаги турнирда ўйинлари билан ажралиб турибди. Жумладан, 1-турда унинг ижросида жарима зарбасидан супергол гувоҳига айландик. Қолаверса, Аббос бир неча кўрсаткичлар бўйича мандат пешқадами бўлиб турибди. Жумладан, бироз аввал юқорида эслатиб ўтганимиз қанотлардан тўп узатишда ўзбек ўғлони ҳаммадан кўпроқ меҳнат қилган бўлса (30 та), шунингдек, вазиятларни ташкил этишда ҳам ҳозирча энг илғор футболчи саналади (11 та). Ўйлаймизки, бу шижоат турнир сўнгига қадар сўнмайди.

Жед Дрю (Австралия) 

Дрюга Австралия томонидан урилган 12 та голнинг бирортаси тегишли бўлмаса-да, айнан шу голларнинг юзага келишида ярим ҳимоячининг ўрни беқиёс. Жед икки ўйинда учта голли узатма амалга ошириб, мусобақа ассистинлари қаторида пешқадам бўлиб турибди. Шунингдек, у вазиятлар яратиш борасида бироз аввал тилга олинган Сайфи билан биргаликда кучли бешликдан ўрин эгаллаган (7 та).

Мусаб ал Жувайр (Саудия Арабистони)

Гарчанд саудияликлар гуруҳ босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашишга мажбур бўлган бўлса ҳам, жамоанинг нисбатан барқарор ўйин кўрсатишида Ал Жувайрнинг хизматлари катта. Мусаб тўп қаерда бўлса, ўша ерда ҳозир-у нозир бўлишни яхши кўради, шериклари билан тез-тез пас алмашиб, боғловчи вазифасини бажаради, яккакурашларда фаол иштирок этади. Шунингдек, вазиятлар яратишдан ҳам қочмайди (6 та). Ал Жувайр гуруҳ баҳслари давомида энг кўп пас берган футболчи (288 та) эканлигини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз.

 

Ҳужумчилар 

Наоки Кумата (Япония)

Ниҳоят, олдинги чизиқ вакилларига ҳам етиб келдик. Булардан биринчиси 3 та гол билан турнир тўпурари бўлиб турган Наоки Кумата саналади. Хитойга қарши баҳсни ҳужумчининг дубли ҳал қилиб қўя қолди. Кумата ўйин давомида унчалик жон куйдирмайди, бироқ вазиятлардан максимал равишда фойдаланишга ҳаракат қилади. Қолаверса, иккинчи қаватдаги курашда ҳимоячиларга бошоғриқ бўла олади.  

Курю Матсуки (Япония) 

Шеригидан битта кам гол урган Матсуки ҳаракат бобида тиниб-тинчимас саналади, у гол уришдан ташқари вазиятларни яратиш, жамоадошлар билан пас ўйнаш бобида абжирроқ саналади. Тўпурарлар қаторида бориш билан бир қаторда вазиятлар ташкил этиш бўйича япон ҳужумчиси 3-кўрсаткичга эришган (8 та).

Ҳайдар Абдулкарим (Ироқ)

Абдулкарим билан ушбу позиция борасида баҳслашадиган ҳужумчилар етарлича топилади. Австралия, Эрон, корейс футболчилари ҳам Абдулкарим сингари турнир давомида иккитадан гол уришган, ҳатто кенгурулар мамлакати вакили Бернарду Оливейра ҳисобида ассист ҳам мавжуд. Бироқ улардан фарқли ўлароқ, Ҳайдар нисбатан муҳимроқ голларни урган. Индонезияга қарши ғалабада ҳам, Сурия билан дуранг қайд этилишида ҳам ироқлик ҳужумчининг хизмати беқиёс бўлди. Фақатгина Ўзбекистонга қарши ўйинда у рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Оливейра эса дублини ҳам, ассистини ҳам Қатарга қарши баҳсда таблога ёздириб қўйган. Жамоалар даражаси ҳамда меҳнат жиҳатдан олиб қараганда, Абдулкаримни ушбу чизиққа мос деб топдик.


Рамзий терма жамоа (футболчиларнинг ўз рақамлари билан)

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика