Latest news

21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  1 21:16Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналадиган учрашув учун таркиблар аниқ!   4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  1 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   18 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  6 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  27 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  8

⚡️ U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олган барча терма жамоалар номи маълум. Ўзбекистон қуръада 3-саватчадан жой олади News

⚡️ U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олган барча терма жамоалар номи маълум. Ўзбекистон қуръада 3-саватчадан жой олади

20 май куни Индонезияда 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ҳисоб бўйича 21 жаҳон чемпионати баҳслари старт олади.

Мусобақа 11 июнга қадар давом этади ва унда қатнашадиган барча терма жамоалар номи аниқ бўлиб улгурди. Кичик мундиал гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 31 мартга белгиланган.

Ўзбекистон учинчи саватчадан жой оладиган бўлди. Мезбонлар эса автоматик тарзда “А” гуруҳидан ўрин эгаллайди.

1-саватча: Индонезия, Уругвай, АҚШ, Франция, Сенегал, Италия ёки Жанубий Корея (рейтинг очколарига қаралади);

2-саватча: Англия, Жанубий Корея ёки Италия (рейтинг очколарига қаралади), Янги Зеландия, Бразилия, Колумбия, Эквадор;

3-саватча: ЎЗБEКИСТОН, Нигерия, Япония, Ироқ, Гондурас, Фижи;

4-саватча: Гватемала, Доминикан Республикаси, Гамбия, Исроил, Словакия, Тунис.

Маълумот ўрнида, мусобақанинг амалдаги ғолиби Украина (2019 йилда) термаси ҳисобланади. Энг кўп титулни эса Аргентина қўлга киритган – 6 та (1979, 1995, 1997, 2001, 2005, 2007).

Шунингдек, бу йилги жаҳон чемпионатида Доминикан Республикаси ва Исроил дебют қилади. Ўзбекистонликлар эса бешинчи маротаба ёшлар ўртасидаги мундиалда қатнашади ва улар икки бор гуруҳ босқичида қатнашган ҳамда яна икки марта чорак финалга чиққан.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика