Latest news

10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита дахшат ўйинлар бор  2 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  5 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58

U-20 жаҳон чемпионати. Япония дуранг билан бошлади News

U-20 жаҳон чемпионати. Япония дуранг билан бошлади

Кеча Польшада U-20 жаҳон чемпионатига старт берилди ҳамда мусобақа 15 июнга қадар давом этади.

Бунда 24та терма жамоа қатнашяпти. Жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. 

Гуруҳлар

"A" гуруҳи - Польша, Колумбия, Таити, Сенегал

"B" гуруҳи - Мексика, Италия, Япония, Эквадор

"C" гуруҳи - Гондурас, Янги Зеландия, Уругвай, Норвегия

"D" гуруҳи - Қатар, Нигерия, Украина, АҚШ

"E" гуруҳи - Панама, Мали, Франция, Саудия Арабистони

"F" гуруҳи - Португалия, Жанубий Корея, Аргентина, ЖАР 

Мазкур мусобақада Осиёдан тўртта жамоа қатнашяпти. Булар - Япония, Қатар, Саудия Арабистони ва Жанубий Корея. Кеча Япония ёшлар терма жамоаси 1-тур баҳсини Эквадорга қарши ўтказиб 1:1 ҳисобини қайд этди. 

Бугун эса Қатар U-20 терма жамоаси ўз иштирокини бошлайди. Ўтган йил Индонезияда бўлиб ўтган U-19 Осиё чемпионати ярим финалчиси бугун дастлабки турни Нигерия ёшларига қарши ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, Осиёдан Саудия Арабистони U-19 Осиё чемпионати чемпиони, Жанубий Корея финалчи ҳамда Қатар билан Япония ярим финалчилар сифатида иштирок этмоқда. 

Қуйида кечаги кун натижалари ҳамда бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхатини келтириб ўтамиз: 

"А" гуруҳи. 1-тур. 23 май

Таити - Сенегал 0:3 

Польша - Колумбия 0:2 

"B" гуруҳи. 1-тур. 23 май 

Мексика - Италия 1:2 

Япония - Эквадор 1:1 

"C" гуруҳи. 1-тур. 24 май 

21:00. Гондурас - Янги Зеландия

23:30. Уругвай - Норвегия 

"D" гуруҳи. 1-тур. 24 май

21:00. Қатар - Нигерия

23:30. Украина - АҚШ

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика