Latest news

08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  2 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  6 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  6 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  13 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  7 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  10 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  3

U-19 Осиё чемпионати учун ЎФА 14 миллиард сўмдан зиёд пул сарфлайди News

U-19 Осиё чемпионати учун ЎФА 14 миллиард сўмдан зиёд пул сарфлайди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига (№365-ф, 12.08.2020й) биноан, футбол бўйича ёшлар ўртасидаги (U-19) Осиё чемпионатининг финал босқичи 2020 йил 14-31 октябрь кунлари қуйидаги стадионларда бўлиб ўтади:

Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор”, “Локомотив” ўйингоҳларида;
Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” ўйингоҳида;
 Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ўйингоҳида.


Мусобақани юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов бошчилигида ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

Хорижий давлатлардан ташриф буюрадиган иштирокчиларни кузатиб бориш учун чет тилларини мукаммал биладиган кўнгилли талабалар жалб этилади.

Турнирни ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобидан 14 млрд 642 млн сўм ажратилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионатида жами 16 мамлакатнинг ёшлар терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон “А” гуруҳида Эрон, Индонезия ва Камбожа билан куч синашади.

Мазкур мусобақа ўз навбатида 2021 йили Индонезияда бўладиган U-20 Жаҳон чемпионатига саралаш турнири ҳам ҳисобланади. Унга кўра, мезбон Индонезиядан ташқари яна 4 та Осиё давлати Ўзбекистонда бўладиган мусобақа якунида маълум бўлади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика