Latest news

17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт (матнли трансляция)  2 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0

U-19 Осиё чемпионати қаерда бўлади? News

U-19 Осиё чемпионати қаерда бўлади?

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бу йил бўлиб ўтмаслиги ҳақда хабар бергандик.

Маълумки, шу йилнинг 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионатини ўтказиш белгилаб қўйилганди. Мусобақа "Бунёдкор", "Локомотив", АГМК ва "Навбаҳор" стадионларида бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб ОФК мусобақани бу йил ўтказмасликни лозим топди. 

Бу ўринда энг катта муаммо халқаро рейсларнинг тўлиқ тикланмагани бўлиб турибди. Шу боис ОФК вазиятдан келиб чиққан ҳолда маъқул йўлни танлаб мусобақани қолдирди. Лекин бу U-19 Осиё чемпионати мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилди дегани эмас, фақат келаси йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтишини инобатга олсак, балки биздан олиб қўйилиши ҳам мумкин. 

Гап шундаки, U-20 жаҳон чемпионати 2021 йил 20 май - 12 июнь оралиғида Индонезияда бўлиб ўтиши ФИФА тақвимида белгилаб қўйилган. Ва мусобақани ҳозирча ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Агар Индонезиядаги кичик мундиал ўз вақтида ўтказилади деб ҳисобласак, унда U-19 Осиё чемпионатини мундиалга камида икки ой вақт қолганида ўтказиб олиш лозим бўлади.

Факт шуки, январь-февраль ойларида биз мусобақани ўтказа олмаймиз. Биринчидан, об-ҳаво масаласи, иккинчидан стадионлар тайёр бўлмайди. Айтайлик, мартнинг иккинчи ярмида ўтказса бўлади. Лекин бу пайтга келиб балки жаҳон чемпионати-2022 саралаш ўйинлари қўйилиши мумкин. Апрелда ўтказайлик десак унда бироз кеч бўлади, чунки 20 майгача ҳеч қанча вақт қолмайди.

Шундан келиб чиқиб U-19 Осиё чемпионатини январь ёки февралда ҳам ўтказса бўлади, фақат бунинг учун мезбонликни Ғарб ёки Шарқ давлатларидан бирига беришга тўғри келади. Бир томондан шундай бўлгани ҳам маъқулдир, чунки U-19 Осиё чемпионати ҳар икки йилда ўтишини ҳисобга олиб балки кейинги мусобақа мезбонлигини олсак, унгача ҳаммаси изига тушиб кетар.

Х.Холиқов.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика