Latest news

03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  31 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  1 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  13 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  8 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  2 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  24 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  4 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  16 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48

U-19 ОЧ: Ўзбекистон БАА билан ўйиндан олдинги машғулотларини ўтказди News

U-19 ОЧ: Ўзбекистон БАА билан ўйиндан олдинги машғулотларини ўтказди

Мьянмада давом этаётган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати 2-туридан олдин Ўзбекистон терма жамоаси бугун Янгонда навбатдаги машғулотларини ўтказди.
Кечаги машғулотларда Индонезияга қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этган ҳимоячи Одил Ҳамробеков, ҳамда кичик жароҳати бўлган терма жамоа сардори Жавоҳир Соҳибовлар иштирок этишмади.

Бугун Равшан Ҳайдаров шогирдлари Тошкент вақти билан 17:00да (маҳаллий вақт билан 18:30да) БАА терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Индонезия ёшлар терма жамоаси эса, 2-турда Австралия билан куч синашади

Эслатиб ўтамиз, илк турда Ўзбекистон ёшлари Индонезия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, Австралия ва БАА ўртасидаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Кеча, мусобақанинг «A» ва «C» гуруҳларида 2-тур ўйинлари ўтказилди. Жумладан «А» гуруҳида дастлабки ўйинда Таиландга мағлуб бўлган Эрон бу сафар Яман терма жамоасига ҳам мағлуб бўлди - 0:1 ва мусобақадан муддатидан олдин чиқиб кетди. Даслтабки турда Эронни мағлубиятга учратган Таиланд эса, мезбон - Мьянма ёшларига йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мусобақанинг «C» гуруҳида ҳам кеча икки учрашув бўлиб ўтди. Дастлабки турда Японияни мағлуб этган Хитой ёшлари Жанубий Корея билан ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Япония Вьетнамни мағлубиятга учратди - 3:1.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика