Latest news

21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  0 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  5 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  16

U-18 Биринчилиги. "Қўқон-1912" - "Бухоро" 2:3 News

U-18 Биринчилиги. "Қўқон-1912" - "Бухоро" 2:3

Бугун Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМга қарашли стадионда U-18 биринчилиги 1-тур доирасидаги "Қўқон-1912" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Гол муаллифи - Муҳаммад Ғиёсов бўлди. Голдан кейин мезбонлар ҳужумга зўр беришди. Лекин юзага келган имкониятдан фойдалана олишмади. Бухороликлар эса 23-дақиқада иккинчи голни киритишди. Бу сафар Амиршох Ҳомидов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам меҳмонлар учун омадли бошланди. 47-дақиқада Муҳаммад Ғиёсов дарвозани ишғол этиб, ҳисобни йирик кўриниша олиб келди.

Учрашувнинг 88-дақиқасида мезбонлар ҳисобни қисқартиришди. Муҳаммаддиёр Иномжонов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада қўқонликлар яна бир бор рақиб посбонини ожиз қолдиришди. Бу сафар Яҳё Акбаров гол муаллифига айланди.

Сўнгги дақиқаларда қўқонликлар ҳужумга зўр беришганига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади - 2:3.

U-18 Биринчилиги
1-тур
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 2:3 (0:2)
Ҳакамлар:
Достон Мирзараҳимов, Амониддин Саидов, Ойбек Азамжонов, Шаҳбоз Ваҳобжонов.
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.
Голлар: Муҳаммаддиёр Иномжонов (88), Яхё Акбаров (90+2) - Муҳаммад Ғиёсов (17, 47), Амиршох Хомидов (23).
Қўқон-1912 - U18: 65. Мадаминов Луқумжон, 45. Абдксаломов Хусанжон, 47. Акбаров Яхёхон , 49. Ғозиев Абдулхамид, 50. Каримов Хабибжон, 53. Бобораҳимов Хожиакбар, 54. Ашуралиев Шахзодбек, 56. Рўзибоев Тойибжон, 58. Иномжонов Мухаммаддиёр, 60. Ғуломжонов Дилиёрбек, 68. Шарипов Ҳабибжон.
Захира: 63. Ҳусанов Шамсиддин, 67. Алижонов Эгамберди, 46. Эсонбоев Нуржаҳон, 48. Асқаров Самандарбек, 51. Матфозилов Исмоилжон, 52. Валижонов Нуруллох, 59. Сотволдиев Давронбек, 61. Қодиров Отабек, 62. Неъматов Мансурхон.
“Бухоро” - U18: 80. Амон Бакаев, 13. Раҳим Обидов, 19. Амиршоҳ Ҳомидов, 20. Асадбек Шериалиев, 32. Сардорбек Иззатов, 57. Муҳаммад Ғиёсов, 77. Жўрабек Чориев, 87. Муҳаммадсафо Фозилов, 95. Хуршид Амонов, 97. Жамшид Қурбонов.
Захира: 15. Сардор Асқаров, 84. Саиджон Ҳасанов, 85. Бекзод Камолов.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика