Latest news

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  0 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  11 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  56 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

U-17 ЖЧ. Тарих такрорланди. Ўзбекистон Англияни ютиб чорак финалга йўлланма олди News

U-17 ЖЧ. Тарих такрорланди. Ўзбекистон Англияни ютиб чорак финалга йўлланма олди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун U-17 Жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувини ўтказади.


U-17 Жаҳон чемпионати, 1/8 финал
АНГЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 1:2

22 ноябрь 2023 йил. Жакарта, "Жакарта" стадиони. 13:30 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар
: Селвин Браун, Жерсон Орельяна, Эммануэль Агирре (учаласи Гондурас), Дахане Бейдага (Мавритания)
VAR: Жоэ Дикерсон (АҚШ)
VAR ассисент: Лахлоу Бенбрахам (Жазоир)

Гол: Амир Саидов 4, Жожль Ндала 36, Лазизбек Мирзаев 67, 1:2

Англия: 1. Томми Сетфорд, 2. Жош-Кофи Ачемпонг, 3. Жейден Мегома, 5. Лекли Самуэль (с), 6. Иш Самуэль-Смит, 10. Сам Амо-Амеяв ( 9. Жастин Обоваодуо, 80), 11. Жоэль Ндала, 14. Денни Рейс (4. Финли МакАллистер, 46), 16. Майлс Люис-Скелли, 18. Крис Риг (20. Этан Нванери,63) 19. Мэтти Верхорст
Захира: 13. Курд Тэдди (гк), 21. Финлей Хэррик (гк), 7. Тайлер Диблинг, 8. Майкл Голдинг,12. Харрисон Мюррей-Кэмпбел, 15. Жо Жонсон, 17. Арчи Стивинс, 

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6. Озодбек Ўктамов (3.Яҳё Ўринбоев, 46), 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев (4.Беҳрузжон Каримов,90), 9.Амирбек Саидов (18.Жасур Ҳикматуллаев,90+4) 13.Беҳруз Жуматов, 16.Муҳаммадали Реимов (15. Озодбек Эргашев,) , 17.Оллаберган Каримов, 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.
Захира: 1. Жаҳонгир Бўриев, 12. Жаҳонгир Маматқулов, 2. Аминбек Ёқубов,  10. Абдулҳамид Турғунбоев, 11. Қувончбек Абраев, 14.Шодиёр Шодибоев, 

Огоҳлантириш: Денни Рейс (Англия) 21, Амирбек Саидов (Ўзбекистон) 27, Иш Самуэль-Смит (Англия) 65, Жейден Мегома (Англия)

Четлатиш: Жамолиддин Раҳматуллаев 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



ТУГАДИИИИИИИИИИИИИИИИ. ЧОРАК ФИНАЛДААААААААААААААААМИИИИИИИИИИИИЗ!

90+13. Чал хуштагингни чааааааааал. Тугади. Тугади. 

90+11. ЎЗГАРИШ. Реимов ўрнига Эргашев тушди. 

90+10. ЧЕТЛАТИШ. Ўзбекистон бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев тўпни тепиб юборди ва четлатилди.

90+6. Собиров яна жонимизга оро кирди. Охирги дақиқалар!

90+5. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Амирбек Саидов ўрнига Жасур Ҳикматуллаев тушди.

90+4. Яна озгина йигитлар!

90. ЎЗГАРИШ. Беҳруз Шукуруллаев ўрнига Беҳруз Каримов тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди. 

87. Яна Собиров қайтарди. Охирги дақиқалар чидаб берайлик йигитлар. 

85. ЗАРБА. Собиров Ачимпонгниг зарбасини қайтарди. Собировга тасанно!

80. ЎЗГАРИШ. Англия, Сам Амо-Амеяв ўрнига Жастин Обоваодуо тушди. 

76. ЗАРБА. Ндаланинг зарбаси дарвозамиз тўсинига тегиб қайтди. Ааааҳ хавфлиии вазият. 


67. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Лазизбек Мирзаев, Модрич жарима зарбасини аниқ ижро этди. Ҳисобда олдиндамиз. Олға Ўзбекистон!

66. Жуда қулай нуқтада жарима зарбаси ишладик. 

65. ОГОҲЛАНТИРИШ. Иш Самуэль-Смит, Англия. 

63. ЎЗГАРИШ. Крис Риг ўрнига  Этан Нванери тушди. 

60. Дилшод Абдуллаев жарима зарбасини ижро этди. Бироз аниқлик етишмади. 

56. Собиров тўпга вақтида чиқиб келиб хавфни бартараф этди. 

54. Жамоалар ўйинни майдон марказида олиб боришга ҳаракат қилмоқда. 

46. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Озодбек Ўктамов ўрнига Яҳё Ўринбоев тушди. 

46. ЎЗГАРИШ. Англия, Денни Рейс ўрнига Финли МакАллистер тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45+2. ЗАРБА. Дилшод Абдуллаевнинг зарбаси ноаник кетди. 

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

41. ЗАРБА. Крис Ригнинг зарбасини Собиров қайтариб қолди. Ндала тинчлик бераётгани йўқ.

36. ГОЛ. Жоэль Ндала бирга-бир вазиятда дарвозамизни осонгина ишғол қилди. Жуда оддий гол ўтказиб юбордик. Бўшашмаймиз, олдинга интилишда давом этамиз. 

34. ЗАРБА. Сам Амо-Амеявнинг айёрона йўллаган зарбасини қайтарди. 

27. ОГОҲЛАНТИРИШ.  Амирбек Саидов рақиб посбонига нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

24. Маълумот учун, Амирбек Саидов Жаҳон чемпионатидаги 4 голини урди ва бразилиялик Кауа Элиасга етиб олди. Турнир тўпурари бўлиб турган аргентиналик Аугустин Риберо ҳисобида 5та гол мавжуд.

21. ОГОҲЛАНТИРИШ. Англия, Денни Рейсга сариқ карточка кўрсатилди. 

17. Дарвозабонимиз Муҳаммад Юсуф собиров икки дақиқада Англиянинг 2та хавфли вазиятини голга айланишига йўл қўймади. 

8. Англия ҳам олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди. Жоэль Ндала жарима майдончамизга ёриб киришга ҳаракат қилиб кўрди. 

4. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ. Лазизбек Мирзаев тўпга охиригача интилиб зарба беришга ҳаракат қилди. Дарвозабондан қайтган тўпни Амир Саидов боши билан дарвозага йўллади. Яшавор Амирбек!

- Учрашув бошланди. 

Rating: +85   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика