Latest news

21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  13 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  1 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  10 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  6 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  16 18:58Ҳусниддин Алиқулов: "Мундиалга чиқишни жуда узоқ вақт кутган эдик"  1 17:52Жанни Инфантино Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади  7 17:07МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Бугунги натижа - барча меҳнатларимизнинг меваси"  6 16:44Рустам Ашурматов: "Биз натижа учун ўйнадик ва мақсадимизга эришдик"  6 16:20Шерзод Насруллаев: "Кўпчиликка мундиал армон бўлиб қолган. Биз бахтли инсонлармиз."  1 15:53Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони  27 15:43Владо Радманович: "Тўрт йиллик қизиқарли ва қийин саргузашт бўлди"  6 15:32Жалолиддин Машарипов: "Фаолиятимиздаги энг қийин учрашувни ўтказдик"  20

U-17 ЖЧ. Испания ва Малининг турнир учун қайдномаси маълум, Канада Бразилияга қарши ўйнади News

U-17 ЖЧ. Испания ва Малининг турнир учун қайдномаси маълум, Канада Бразилияга қарши ўйнади

Яқинда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади.

Мазкур турнирда Ўзбекистонда ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари "Б" гуруҳида Испания, Мали ва Канада терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Кичик мундиал олдидан ўзбекистонлик футболчиларнинг рақиблари тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.


Испания

Гуруҳ фаворити ҳисобланаётган жамоа мусобақа учун қайдномасини эълон қилди. Жамоа юлдузи Ламин Ямаль мусобақада иштирок этмайди.

Дарвозабонлар

Рауль Хименес (Валенсия)

Фрэн Арбол (Гранада)

Маркос Гонсалес (Сельта)

Ҳимоячилар

Пау Кубарси (Барселона)

Жон Мартин (Реал Сосьедад)

Эктор Форт (Барселона)

Даниэль Муньос (Атлетико Мадрид)

Оскар Меса (Реал Мадрид)

Изан Мерино (Малага)

Андрес Куэнка (Барселона)

Ярим ҳимоячилар

Пау Прим (Барселона)

Роберто Мартин (Реал Мадрид)

Ким Жуньент (Барселона)

Марк Бернал (Барселона)

Ҳужумчилар

Марк Гуйу (Барселона)

Пауло Яго (Реал Мадрид)

Пело Уэстамендия (Атлетик Бильбао)

Даниэль Яньес (Реал Мадрид)

Игорь Ойоно (Вильярреал)

Пабло Лопес (Валенсия)


Испания яқинда Евро U-17 саралаш босқичида иштирок этиб, даҳшатли натижага эришди. Дастлаб Мальтани 7:0 ҳисобида тор-мор келтирган "қизиллар" кейинчалик Шимолий Македонияни 5:0, Словакияни эса 5:1 ҳисобида таслим этиб, гуруҳ ғолиби сифатида финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.


Мали

Аввалроқ Мали ўсмирлари мундиалга Саудия Арабистонида тайёргарлик кўриши ҳақида хабар бергандик.

Куни кеча африкаликлар ушбу мамлакатдаги илк ўртоқлик учрашувини ўтказиб, эквадорлик тенгқурларини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Ҳамиду Макалу (18-дақиқа), Мамаду Думбия (24), Иброҳим Диарра (45+2) ва Салиф Нохан Лейтхун (88) муаллифлик қилди. Эквадор сафида эса Кайседу Журкэфф (47) жавоб қайтарди.

Шунингдек, "бургутлар"нинг собиқ сардори, мураббий Сумаила Кулибали Индонезияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 25 нафар футболчини эълон қилди.

Дарвозабонлар 

Бурама Коне (Елин Олимпик)

Дигуине Сидибе (Бамако)

Сериба Думбия (Бамако)

Ҳимоячилар

Усмон Симпара (Этоил ду Манде)

Байе Кулибали (Этоил ду Манде)

Муса Траоре (Бамако)

Гауссу Коне (Елин Олимпик)

Секу Коне (Гуидарс)

Исса Траоре (Жолиба)

Абдулайе Маига (Бургос)

Алласане Тогола (Гуидарс)

Сулаймон Саного (Елин Олимпик)

Ярим ҳимоячилар

Муса Массире Диоп (Гуидарс)

Усмон Тьеро (АС Бамако)

Модибо Сиссоко (Гуидарс)

Би Юан Нене (Гуидарс)

Анге Мартиал Тиа (АФЕ)

Ҳамиду Макалу (Гуидарс)

Ҳужумчилар

Иброҳим Диарра (Африка)

Иброҳим Канате (АФЕ)

Маҳмуд Бэрри (Этоил ду Манде)

Салиф Ноа Ленту (Бетесда)

Мамаду Думбия (Блэк Стар)

Бадра Траоре (Метц)

Усмон Диарра (Генеришн Фут)

Канада

Шимолий Америка мамлакати ҳали якуний таркиб борасида тўхтамга келгани йўқ. Жамоа октябрь ойининг ўрталарида якуний тайёргарлик арафасидаги йиғинда иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди, бироқ ҳали мундиалда иштирок этадиган ўйинчилар тасдиқланмади.

Дарвозабонлар

Натаниэль Абраҳам (Торонто)

Доминик Канторович (Торонто)

Александр О’Брайен (Торонто)

Ҳимоячилар

Виктор Фунг (Интер Майами)

Этьен Годен (Монреаль)

Сергей Козловский (Монреаль)

Химер Омезе (Торонто)

Лазар Стефанович (Торонто-2)

Живан Бадвал (Ванкувер Уайткэпс)

Лино Аклил (Монпелье)

Гаэль де Монтиньи (Монреаль)

Эйдан Фонг (Ванкувер Уайткэпс)

Тео Ригопулос (Торонто-2)

Ярим ҳимоячилар

Алессандро Бьелло (Монреаль)

Ричард Чукву (Торонто)

Филип Игбинобаро (Торонто)

Тайлер Лондоно (Торонто)

Лиам Маккензи (Ванкувер Уайткэпс)

Тарик Таҳид (Ванкувер)

Ҳужумчилар

Антони Клюковски (Погонь)

Лукас Озимек (Торонто)

Эрик Поп (Карлсруэ U-19)

Кевон Тавернье (Форж Ҳэмилтон)

Кайлер Воеводич (Ванкувер Уайткэпс)

Канадаликлар ЖЧга тайёргарлик доирасида Бразилияга қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 1:3 ва 0:5 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика