Latest news

13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  0 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  1 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  12 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  13 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  13 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3

U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади? News

U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?

Шу йилнинг 14 март куни ФИФА расмий маълумот берди.

Ушбу маълумотга кўра, U-17 Жаҳон чемпионати бундан буён ҳар икки йилда бир марта эмас, балки ҳар йил ўтказиб келинади ва 2025-2029 йиллар оралиғида мусобақага фақат Қатар мезбонлик қилади.

Хабарингиз бор, шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этиб, ўз олдига қўйилган вазифани уддалади ва Осиё чемпионати иштирокчисига айланди.

U-17 Осиё чемпионати 2025 йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида ўтказилади. Бу мусобақага ўсмирларимизни Ислом Исмоилов тайёрлайди. Мусобақага ҳали қуръа ташлангани йўқ, бизга маълум бўлишича, декабрь ойида қуръа ташланади. Шуниси аниқки, қуръа жараёнида Ўзбекистон 1-саватчадан жой олади.

1-саватча: Саудия Арабистони (мезбон), Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон.
2-саватча: Эрон, Яман, Австралия, Таиланд.
3-саватча: Афғонистон, Тожикистон, Хитой, Вьетнам.
4-саватча: Индонезия, Уммон, БАА, КХДР.

Яна ФИФАнинг хабарига қайтамиз. 2025 йилдан бошлаб U-17 Жаҳон чемпионатида умумий ҳисобда 48 та жамоа қатнашади. Қатар мезбонлигини ҳисобга олсак, U-17 Осиё чемпионати кичик мундиалга борадиган яна 8 жамоани аниқлаб беради.

Биламизки, аввалги U-17 Жаҳон чемпионатларида Осиёдан тўртта жамоа қатнашиб келарди, энди бўлса иштирокчилар сони ошди. Қатар - мезбон, шу билан бирга бу жамоа U-17 Осиё чемпионатида қатнашмайди. Фақат битта саволга жавоб топиш қоляпти: ФИФА қайси тартибга кўра Осиёдан 8 та жамоани аниқлаб олади?

U-17 Осиё чемпионати регламентида бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган. Эҳтимол декабрь ойидаги қуръа маросимида ОФК маълумот берар. Агар жамоалар 4 тадан тўрт гуруҳга бўлинишини ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқишини ҳисобга олсак, балки кейинги босқичга чиқадиган 8 жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлар.

Х.Холиқов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика