Latest news

14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  0 13:57Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланмоқда: Ўзбекистон кимлар билан тушади?  0 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  0 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  2 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  7 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  6

U-17 жаҳон чемпионати. Ҳиндистон эртанги кун юлдузларини чорлайди News

U-17 жаҳон чемпионати. Ҳиндистон эртанги кун юлдузларини чорлайди

Эртага Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасида навбатдаги U-17 жаҳон чемпионати старт олади.

Ҳозирда кўпчиликка бир савол қизиқ кўринмоқда: "Бу мусобақадан ҳам кейинчалик Роналдиньо, Неймар, Иньеста, Буффон ёки Кроос каби юлдузлар етишиб чиқадими?"

Мусобақа бу сафар Ҳиндистонда ташкил этилади ва ўйинлар 6 октябрдан 28 октябргача давом этади. U-17 жаҳон чемпионатида 24та жамоа иштирок этади. Жамоалар тўрттадан олти гуруҳга бўлинган. Мусобақа бу йил 17-марта ўтказилади. Биринчиси 1985 йил Хитойда ташкил қилинганди, охирги марта эса 2015 йил Чилида ўтказилди. 

Нималарни билишимиз керак? 

- Ўз вақтида беш карра чемпион бўлган Нигерия бу сафар мундиалдан четда қолди. Бу жамоа ўрнига Мали иштирок этади. Нигерия саралаш ўйинларидан муваффақиятли ўта олмади. Африкадан шунингдек Гана, Гвинея, Нигер ўсмирлар терма жамоалари ҳам қатнашади. 

- Тўртта собиқ жаҳон чемпионлари - Бразилия (1997, 1999, 2003), Гана (1991, 1995), Мексико (2005, 2011) ва Франция (2001) бу сафар ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Нигериядан ташқари ўз вақтида жаҳон чемпиони бўлганлардан Россия, Саудия Арабистони ва Швейцария ўсмирлари ҳам саралаш босқичидан ўта олишмади.

- Навбатдаги мусобақада Океаниядан биринчи бор иккита жамоа иштирок этади. Янги Зеландия олдин ҳам қатнашган, бироқ Янги Каледония ўз тарихида биринчи бор кичик мундиалда ўйнайди. 

- Ушбу турнирда Осиё шарафини бешта жамоа ҳимоя қилади. Булар - Ироқ, Эрон, Япония, КХДР ва мезбон Ҳиндистон. 

Мусобақани кузатишга учта сабаб

Биринчиси, бу шундай турнирки ўз вақтида Неймар, Иньеста, Роналдиньо, Тони Кроос, Нванкво Кану, Жанлуижи Буффон каби жаҳон юлдузларни дунёга танитган. 

Иккинчиси, бу мусобақа орқали ўзингиз учун Ҳиндистонни кашф қилишингиз мумкин. Ўйинлар олтита шаҳарда ташкил этилади: Гоа, Гувахати, Кочи, Калкутта, Мумбай ва Деҳли.

Учинчиси, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи бор аёл ҳакамлар ишлашади. Бунақаси олдинги мундиалларда бўлмаган.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика