Latest news

11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  2 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  7 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5

U-16 ўсмир қизлар ва U-19 аёллар ўртасидаги Осиё Чемпинатига Хитой мезбонлик қилади News

U-16 ўсмир қизлар ва U-19 аёллар ўртасидаги Осиё Чемпинатига Хитой мезбонлик қилади

Осиё Футбол Конфедерацияси 2015 йили бўлиб ўтадиган U-16 ўсмир қизлар ва U-19 аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига мезбонлик қиладиган мамлакат номини тасдиқлади.
Унга кўра, ҳар иккала ёш тоифасидаги ОЧ финал босқичи баҳсларига Хитой мезбонлик қилади.

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё Чемпионати баҳсларига Хитойнинг Вухан шаҳри мезбонлик қилади. Ушбу ёш тоифасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи ўйинлари 2015 йилнинг 4-13 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар термаси мазкур ОЧ финал босқичига чиқиш учун шу йилнинг октябрь ойида саралаш баҳсларида иштирок этадилар. Ўбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси саралашнинг «А» гуруҳида Шри-Ланка, Баҳрайн, Фаластин, Қирғизистон ва Тожикистон U-16 ўсмир қизларига қарши ўйнаши ҳақида хабар берган эдик.

U-19 аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи баҳслари эса 4-15 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси ҳам ОЧ саралаш баҳсларида иштирок этади. Унга кўра, Ўзбекистон U-19 ёшлари саралашнинг «A» гуруҳида Иордания, Ҳиндистон ва Ливан ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Саралаш ўйинларига 4-9 ноябрь кунлари Иордания мамлакати мезбонлик қилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика