Latest news

07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  0 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  0 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  3 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  26 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1

U-16 ОЧ саралаши: Яман (U-16) - Фаластин (U-16) - 3:1 News

U-16 ОЧ саралаши: Яман (U-16) - Фаластин (U-16) - 3:1

Тошкентда ўсмирлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «В» саралаш гуруҳи ўйинлари бошланди.
25 сентябрь куни ўсмирлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «В» саралаш гуруҳи 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг икки рақиби – Яман ва Фаластин ўсмирлари ўзаро майдонга тушишди.

Қизиқарли кечган ўйин 3:1 ҳисобида яманлик ўсмирлар фойдасига ҳал бўлди. Фаластин ўсмирлар терма жамоаси биринчи бўлимда пенальтидан фойдалана олмади, бундан аввалроқ эса Яман ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, Фаластиннинг амалга оширилмаган пенальтисидан кўп ўтмай, Яман ўсмирлар терма жамоаси вакили иккинчи сариқ карточкадан сўнг майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлимда, майдонда камчилик билан ўйнаганига қарамай, яманлик ўсмирлар икки маротаба Фаластин ўсмирлари дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Ўйин якунига Фаластин ўсмирлар терма жамоаси биргина жавоб тўпини кирита олишди. Ўйин шу тариқа 3:1 ҳисобида Яман ўсмирлар терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

«В» саралаш гуруҳидаги навбатдаги ўйин 27 сентябрь куни ўтказилади. «Жар» стадионида 16:00да бошланадиган ўйинда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Фаластинга қарши майдонга тушади.

U-16 Осиё чемпионати-2014 саралаш
«В» саралаш гуруҳи, 1-тур учрашуви
25 сентябрь, чоршанба
ЯМАН – ФАЛАСТИН 3:1 (1:0)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика