Тухелнинг ишдан кетишига Роналду ҳам сабабчи-ми?
07 sep 2022 16:50
News
Тухелнинг ишдан кетишига Роналду ҳам сабабчи-ми?
"The Telegraph" маълоумотларига қараганда, айнан Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"дан эҳтимолий трансфери муҳокамасида Тухель ва клуб хўжайинларидан бири Тодд Боэлининг қарашлари кескин фарқ қилиши сезилиб қолган.
Тухель ўзининг Роналдуни сотиб олиш таклифини кескин рад этгани Боэлига ёқмаган. Германиялик эса ўз навбатида қандай сабаблар туфайли португалияликни жамоасида кўришни истамаслигини тушунтириш керак бўлганидан ранжиган.
Бундан ташқари, Тухель трансфер ойнаси вақтида ўзига юклатилган қўшимча вазифалар пайдо бўлганидан ҳам норози бўлган. Боэли ва "Clearlake" инвестиция компанияси эса мураббийга трансферлар бўйича кенг имкониятлар яратиб бердик деб ҳисоблаган.
Клубдан Петр Чех кетганида, Тухель хайрон қолган ва шанба куни мураббий "Челси" боссларига янги спорт директорини тайинлашда иштирок этмаслигини маълум қилган.
Comments