Тухель ва Конте Лондон дербисидан кейинги "қўл сиқиш" учун жазоланишди
19 aug 2022 23:53
News
Тухель ва Конте Лондон дербисидан кейинги "қўл сиқиш" учун жазоланишди
АПЛ 2-туридан ўрин олган "Челси" - "Тоттенхэм" учрашувидан сўнг юз берган ҳолат учун икки жамоа мураббийлари жазоланишди. Ўшанда Томас Тухель ва Антонио Конте учрашув вақтида Пьер-Эмиль Хейбьергнинг голидан кейин бир-бири билан тортишиб қолишганди. Ўйин якунланганидан кейин эса қўл сиқиш учун борган мураббийларнинг жанжали авж олиб кетганди. Ҳакам эса иккала мураббийни четлатганди.
Англия футбол ассоциациясининг қарорига кўра, Томас Тухель ушбу вазиятда нисбатан ноҳақ деб топилган. Ташкилот ушбу ҳолат бўйича Томас Тухелга 35 минг фунт жарима қўллади. Бундан ташқари, Тухель бир ўйинга четлатилди. Бироқ, Антонио Конте эса фақатгина 15 минг фунт жаримага тортилди. Аммо Тухелнинг четлатилиши борасидаги қарор вақтинчалик тўхтатиб турилади. Бунга сабаб, тегишли ташкилот ўз қарорини ёзма равишда асослаб бериши керак. Бу эса бироз вақт талаб этади.
Comments