Latest news

19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  0 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  1 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  2 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  5 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  14 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4

Тухель: “Реал” яна 5-3-2 схемада ўйнашига ишончим комил эмас" News

Тухель: “Реал” яна 5-3-2 схемада ўйнашига ишончим комил эмас"

“Челси” устози Томас Тухель ЕЧЛ 1/2 финалидан ўрин олган “Реал”га қарши эртанги жавоб учрашуви олдидан ўз фикрларини айтди.

“Жамоа ўрганган асосий нарса – ўзимизга ишонишимиз керак ва биз ярим финалда бўлишга муносибмиз. Ушбу даражага муносиб ўйнамоқдамиз. Рамос ўйнайдими? Қийин савол, чунки, буни шунчаки билмайман. Бу аҳамиятга эгами? Ҳа, катта аҳамияти бор. У охирги йиллардаги энг яхши жамоанинг сардори ҳисобланади. Бироқ, бунга эътибор қаратмаслигиз лозим. Ўйлашимча, у илк дақиқалардан майдонга тушади ва бунга тайёр туришимиз керак бўлади.

Мақсад – бутун ўйин давомида интенсивликни сақлаб қолишдир. Бу ярим финал, плей-офф ўйини, шу сабаб босим жуда юқори. Маълум даражадаги ишонч ва қатъиятлик бўлмаса, бизда бирорта имконият ҳам бўлмайди.

“Реал” яна 5-3-2 схемасида ўйнашига ишончим комил эмас, улар 4-3-3 моделидан ҳам фойдаланиши мумкин. Бу ўйинга таъсир ўтказиш эҳтимоли бор. Менинг фикримча, гап “Реал”нинг қандай схемадалиги эмас, балки биз қандай ўйнашимизда. Етарлича жасорат кўрсата олармикинмиз”, дейди немис мутахассиси.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика