Тухель: “Қўлни сиққан пайтда бир-бирининг кўзига қараш керак деб ўйлардим”
15 aug 2022 08:10
News
Тухель: “Қўлни сиққан пайтда бир-бирининг кўзига қараш керак деб ўйлардим”
“Шунчаки қойилмақом кўриндик. Ғалабага эса фақат битта жамоа лойиқ эди, бу биз эдик. “Тоттенхэм”нинг иккала голи ҳисобланмаслиги керак эди.
Хаверцга нисбатан фол аниқ бор эди ва вазият давом этди. Ришарлисон офсайдда турганди. Қачондан бери майдонда сочдан тортиш мумкин (ўйин вақтида Кристиан Ромеро Марк Кукурельянинг сочидан ушлаб, уни мувозанатдан чиқарди).
90 дақиқа устунлик қилдик. Ўзимизга муносиб натижага эриша олмаганимиздан барча футболчиларим учун афсусдаман.
Қўлни сиққан пайтда бир-бирининг кўзига қараш керак деб ўйлардим. У бошқача (Конте ҳақида) ўйлади. Бунга хожат йўқ эди.
Мазкур ҳолатни бироз асабийлашгани туфайли икки футболчи ўртасида келиб чиққан муштлашувга қиёслайман, аммо ҳеч нарса бўлмаган ва ҳеч ким жабрланмаган. Бу АПЛ, иккала мураббий ҳам ўз жамоаси учун курашди.
Бори шу, қўрқинчли нарса бўлмада. Бугун бу баҳснинг бир қисми эди”, дейди немис мутахассиси.
Comments