Тухель Лукаку келажакда "Челси" сардори бўлиши мумкин деб ҳисоблайди
20 sep 2021 18:24
News
Тухель Лукаку келажакда "Челси" сардори бўлиши мумкин деб ҳисоблайди
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчи Ромелу Лукаку келажакда жамоа сардори бўлиши мумкинлигини айтди.
"Лукаку - юқори даражадаги спортчи, у машғулотларни севади, унинг юзида доимо табассум, у ҳар бир мусобақада ғалаба қозонишни хоҳлайди. Бу яхши. Ромелу бошқаларга наъмуна бўлмоқда.
У сардор бўлиши мумкинми? Ҳа, шундай бўлиши мумкин деб ўйлайман. Аммо, ҳозир буни ўйлашнинг пайти эмас, бизда ажойиб сардор бор. Асосийси - Ромелу ўзини сардорлардек тутмоқда, бу эса шунчаки сардорлик боғичи бўлишидан кўра муҳимроқ", - дейди Тухель.
Жамоанинг амалдаги сардори испаниялик ҳимоячи Сесар Аспиликуэтадир.
Лукаку "Челси"га 2021 йилнинг августида "Интер"дан ўтди. 28 ёшли бельгиялик футболчи жорий мавсум клуб сафида 5та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Comments