Latest news

02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  16 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  0 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  2 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  6 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  3 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  18 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  22

Тухель “Челси”даги илк ғалабаси ҳақида фикр билдирди News

Тухель “Челси”даги илк ғалабаси ҳақида фикр билдирди

АПЛ 21-туридан ўрин олган “Челси” – “Бёрнли” учашуви (2:0)дан кейин мезбонлар устози Томас Тухель янги жамоасидаги дастлабки ғалабасига муносабат билдирди.

“Бизда имкониятлар кўп бўлди, аммо биринчи гол урилишини узоқ кутишимизга тўғри келди. Мени ҳайратлантирган нарса шундаки, биз ўйин назоратини умуман бой бермадик ва доимий равишда ўз ўйинимизни рақибга кўрсатдик. Кайфият ва энергия жуда яхши эди. Ўз дарвозамиз олдида фақатгина битта хавфли вазият яратилишига йўл қўйдик, бу эса баҳснинг 94-дақиқасида юз берди.

Бугун жамоавий оғир меҳнат эвазига ҳақли ғалаба қўлга киритилди. “Вулверхэмптон”га қарши баҳсда майдонга тушган футболчилар ҳам ўзини кўрсатиш имконидан фойдаланди. Бугунги ўйин ва “Челси” футболчилари томонидан кўрсатилган энергиядан жуда мамнунман. Бу бизга порлоқ келажакка ишонишимиз учун улкан туртки беради.

Ҳамма менга аллақачон “Тоттенхэм” билан бўлажак учрашув қандай аҳамиятга эгалигини айтиб берди. Ушбу баҳс муҳимлигини англаб етдим. Пайшанба куни ғалаба учун ўйнаймиз”, дейди немис мутахассиси.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика