Latest news

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  2 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Турсунбой Ҳусанов: “Ҳакам иккинчи сариқни бермаса ҳам бўларди” News

Турсунбой Ҳусанов: “Ҳакам иккинчи сариқни бермаса ҳам бўларди”

Қўқонда бўлиб ўтган водий дербисида майдонни қизил карточка туфайли эртароқ тарк этган “бургутлар” ҳимоячиси Турсунбой Ҳусанов учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Қўқон-1912”га қарши ўйинга юқори даражада тайёргарлик кўргандик. Учрашувдан бир кун олдин, Қўқонга бориб ўйинолди машғулотини ўтказган холда, астойдил ҳозирлик кўрилганди. Очиғи, илгари бундай бўлмаганди. Шундан ҳам билса бўладики, жамоамизнинг мақсади жиддий эди. Афсуски минглаб ишқибозларимизни хурсанд қила олмадик.

Ўйинга келадиган бўлсак, водий дербисида ҳақиқий жанг кечади. Шундай бўлиши аввалдан маълум эди. Рақиб жамоа ҳам ўз уйида ютқазмасликка бор кучи билан харакат қилди. Менимча ўйин ташкил этиш борасида “Андижон” мезбонлардан сира қолишмади.

Ўтказиб юборилган биргина гол, харакатларимизни чиппакка чиқади. Гол бўлган вазиятни нима деб изоҳлаш мумкин? Биласизми бу каби ўйинларда ким биринчи гол урса ютиб кетади. Шу боис биз ҳам асосий эътиборни ҳисобни очиб олишга қаратдик. Қўқонликлар эса қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб қолишди. Шундан кейин ҳам бизда ҳисобни тенглаштириш учун бир неча маротаба имконият юзга келди. Аммо бирозгина аниқлик етишмади.

Қизил карточкага келадиган бўлсак. Ундан сариқ карточка олгандим. Шунга қарамай ўйинни жангавор тарзда ўтказишга харакат қилдим. Бундай жангавор курашларга бой тарзда кечадиган учрашувларда биринчи сариқ карточкадан сўнг ўзингизни эхтиёт қилиб ўйнасангиз бўлмайди. Шунинг учун мен ҳам курашдан қочмасдан, астойдил харакат қилдим. Очиғи, иккинчи сариқ карточкани бош ҳакам бермаса ҳам бўларди. Биринчисига эса эътироз бўлиши мумкин эмас. Менимча учрашувда Андижонда бўлганида иккинчи сариқ карточка кўрсатилмасди.   

Қизил карточка олиб жамоани қийин аҳволга солиб қўйганимдан афсусдаман. Бунинг учун раҳбарият, мураббийлар ва бутун жамоадан узур сўрайман. Айниқса ишқибозлардан. Менимча ҳеч ким бундай ўйинларда атайин қизил карточка оламан деб харакат қилмайди. Афсуски мен билан шундай холат юз берди.

Энди кейинги турда “Андижон”ни яна бир жиддий ўйин кутиб турибди. Яна водий дербиси. Бу сафар “Нефтчи”ни қабул қиламиз. Жамоадошларимга ишонаман. Улар насиб қилса ўз уйимизда ғалаба қозона оладилар.


"Андижон" мутбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика