Latest news

14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  1 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  0 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  0 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  3 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  4 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  2 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  18 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  8 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  13

"Турон"нинг тўп "машина"си тўхтамаяпти News

"Турон"нинг тўп "машина"си тўхтамаяпти

Уни яна топдик.

Гап Ҳумоюн Муртазоев ҳақида кетмоқда. Очиғи уни сўнгги йилларда йўқотиб қўйгандик. Ҳаттоки майдонда бор ёки йўқлиги ҳам билинмаётганди. "Машъал" жамоасидаги ўйинлари билан танилган ҳужумчи ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида "Турон"га ўтди. Бироқ яйпанликлар таркибидаги дастлабки уриниши кўнгилдагидек чиққани йўқ. 13та учрашувда 1та гол. Буни албатта зўр натижа, деб бўлмайди. Айрим ҳолларда унинг ўз позициясида ўйнамаганини ҳам таъкидлаш жоиз. 

Жорий йилдаги натижаси эса шунчаки ажойиб: 14та ўйинда 12та гол + Ўзбекистон кубогида 3та ўйин, 3та гол, умумий ҳисобда 15та. Кетма-кет тўртта ўйиндан бери майдонни голсиз тарк этаётгани йўқ. Мавсум стартини ажойиб бошлаган Муртозаев 2-6 тур оралиғида кетма-кет 5та учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилганди. 


Бу мавсум форварднинг фаолиятидаги "Насаф"дан кейинги энг сермаҳсул мавсум бўлиб турибди. 2019 йил ижара асосида "аждарлар" таркибида тўп тепган ҳужумчи ўша мавсумда 26 учрашувда 14 бор дарвозаларга йўл топа олган. Қарши клубидаги голли серияси 5та учрашувни ташкил қилади. 


2020 йилнинг биринчи даврасини "Бунёдкор"да ўтказган футболчининг пойтахт клубида унчалик омади келмади. 7та ўйин 1та гол. 



Иккинчи даврада у "Машъал"га қайтди ва қайсидир маънода бу қайтиш муваффақиятли чиқди, 13та ўйин 5та гол.  



Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида "газчилар" сафида 11та ўйинда қатнашди ва 2та гол урди. Олдинда ҳали яна учрашувлар бор. Демак унда фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиш имконияти мавжуд. "Турон" футболчиси шу кунга қадар умумий фаолияти давомида гол уриш борасида 50талик довондан ўтди. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика