Latest news

03:11АПЛ. МЮ икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  0 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7

"Турон"дан таклиф тушгач кўп ўйлаб ўтирмадим". Фирдавс Чакалов янги жамоаси ҳақида нималар деди? News

"Турон"дан таклиф тушгач кўп ўйлаб ўтирмадим". Фирдавс Чакалов янги жамоаси ҳақида нималар деди?

Яйпаннинг "Турон" жамоаси ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш ишларини олиб бормоқда.

Клуб яқинда тожикистонлик ҳимоячи, "Хўжанд" футболчиси Фирдавс Чакалов билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қиладиган футболчи бу мавсум Тожикистон чемпионатида 11та учрашувда 1та гол урган ҳамда жамоадошининг 1та голига ассистентлик қилган. Жорий йилги ОФК кубогида эса 3та баҳсда иштирок этди. Легионер сифатида эса 2018 йилги мавсумда Малдив чемпионати иштирокчиси "Виктория СК" клубида тўп тепган. 

Куни кеча "Турон"нинг янги аъзосини суҳбатга чорладик ва бир нечта саволлар билан юзландик.

- Фирдавс, "Турон" жамоаси сафига келиб қўшилишингиз қай тариқа юз берди?

- Икки ҳафта олдин агентим Кова Тилавпур бир қатор клублар менга қизиқиш билдираётганини айтиб ўтди. Якунда "Турон" вариантида тўхталдик. Ўйлайманки, қабул қилган қароримиз нотўғри бўлмайди. Янги жамоамда бор кучим билан ўйнаб, мухлислар меҳрини қозонишга ҳаракат қиламан. 

- Таклиф айнан ким томонидан бўлди? Мураббий ёки раҳбарият...

- Раҳбарият бош мураббий билан биргаликда ўйинларимни кўриб, таҳлил қилиб чиқишган экан. Шундан сўнг агентим билан алоқага чиқишган. 

- Бир нечта жамоалардан қизиқиш бўлганини айтиб ўтдингиз. Нима учун айнан "Турон"да тўхталдингиз? Клуб сизни нимаси билан эътиборингизни торта олди?

- Клуб ҳақида керакли маълумотларга эга бўлганимдан сўнг "Турон"га ўтишга қарор қилдим. Яратилган шароитлар, мақсадлар ва вазифалар жамоанинг келажаги борлигига ишора қилмоқда. Шу боис таклиф келиб тушгач кўп ҳам ўйлаб ўтирганим йўқ. Боз устига жамоа ташкил этилганига кўп бўлмаган. Суперлигада дебютини ўтказмоқда. Шу боис улар юқори ўринлар учун яхши таркиб йиғишга ҳаракат қилишмоқда. Мени бу хурсанд қилди. Клубда олдинга интилиш бор. 

- "Турон"да сиздан олдин Умаржон Шарипов тўп тепди. Ундан керакли тавсияларни олдингизми?

- Тўғрисини айтсам у билан ҳали боғланганим йўқ. 

- Ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз? Мураббий билан гаплашиб олдингизми?

- Ўзимнинг энг яхши қирраларимни ва иқтидоримни кўрсатмоқчиман. Мураббий билан мендан нимани истаётганини гаплашиб олдик. Жамоага фойдам тегиши учун икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишга тайёрман. Шунингдек клубнинг мақсадига етишиши учун ёрдам беришни истайман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика