"Турон" машғулотларига "Бухоро", "Металлург" ва "Навбаҳор" ўйинчилари келиб қўшилди
04 jan 2021 19:42
News
"Турон" машғулотларига "Бухоро", "Металлург" ва "Навбаҳор" ўйинчилари келиб қўшилди
"Championat.asia" маълумотига кўра. фарғоналиклар ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Бугун жамоанинг машғулотларига Ғиёсжон Комилов, Жасур Ҳакимов ва Абдураҳмон Абдулҳақов қўшилган.
1994 йилда таваллуд топган Жасур Ҳакимов ўтган мавсумни "Бухоро" таркибида ўтказиб, 25 ўйинда 3 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган эди.
Абдураҳмон Абдулҳақов эса эса 1996 йилда туғилган. Ўтган мавсумни Бекободнинг "Металлург" клубда ўтказган вингер 24 ўйинда 3 та голга ҳаммуаллифлик қилишни уддалаган.
31 ёшли Ғиёсжон Комилов ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган эди. Ҳимоячи 2020 йилги мавсумда наманганликлар шарафини 13 ўйинда ҳимоя қилди.
27 декабрь куни "Турон" ўз сафига Музаффар Музаффаров ҳамда Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровни қўшиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments