Latest news

10:20Анри: “Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий”  2 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  6 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  8 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  10 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  9 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14

"Турон" клуби раҳбари: "Диёр Имомхўжаев қисқа фурсат ичида сезиларли ишларни амалга оширди" News

"Турон" клуби раҳбари: "Диёр Имомхўжаев қисқа фурсат ичида сезиларли ишларни амалга оширди"

Хабарингиз бор, 31 август куни ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев лавозимидан озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

1 сентябрь санасида ЎзПФЛ раҳбари телеграмдаги саҳифасида айни дамда ўз лавозимида фаолиятини давом эттираётганлиги, агар ишдан кетса, бу ҳақида ўқувчиларига хабар қилишини маълум қилган холда пост қолдирди.

Мазкур воқеалар юзасидан ПРО-Лига иштирокчиси, "Турон" клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Абдуваҳоб ака, ишлар билан чарчамаяпсизми? "Турон" мухлисларига клубга оид қандай янгиликларни айта оласиз?


- Раҳмат, чарчаш йўқ, клубимиз вакиллари билан бир ёқадан бош чиқарган холда астойдил меҳнат қилмоқдамиз. Хабарингиз бор, трансферлар ойнаси очилган вақтда таркибимизга Шукурали Пўлатов, Отабек Ҳайдаров каби тажрибали футболчиларни жалб этдик. Бундан ташқари клубимиз қошида академия ташкил этиш ишлари ҳам сўнги босқичда. Шунингдек, жорий мавсумда клубимиз қошида ташкил этилган 2 та ёшлар жамоамиз вилоят биринчилигида иштирок этади.

- Сўнги кунларда ЎзПФЛ раҳбариятида ўзгариш юзага келгани хусусида хабарлар тарқалди. Кейинчалик ташкилотнинг айни дамдаги раҳбари Диёр Имомхўжаев бу маълумотни инкор этган холда пост қолдирди. Сиз ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган чемпионатда иштирок этувчи клуб раҳбари сифатида мазкур воқеъликдан қай даражада хабардорсиз?

- Ҳа, чиндан ҳам 31 август куни тарқалган ушбу хабар биз ва бошқа футбол клублари вакилларини ҳайратга солди. Айнан ўша куни Диёр Имомхўжаев яқинда бошланадиган Биринчи лига мусобақасининг қуръа ташлаш маросимида иштирок этганди. Билишимизча, ҳаммаси жойида эди, лекин кечки пайт шу хабар тарқалди. Эртаси куни Имомхўжаевнинг ўзи телеграмдаги каналида пост қолдириб, ўз лавозимидан озод этилмаганини маълум қилди. Биз унинг фаолиятидан қониқаяпмиз ва лавозимида қолишидан хурсанд бўламиз албатта.

- Диёр Имомхўжаевнинг ЎзПФЛдаги фаолиятини қандай баҳолайсиз?


Биласизми, ташкилот тизимидаги мусобақада иштирок этаётган футбол клуби раҳбари сифатида Диёр Имомхўжаевнинг фаолиятини юқори даражада деб баҳолайман. Ўз клубим мисолида айтадиган бўлсам, биз босиб ўтаётган барча босқичларда Диёр Имомхўжаевнинг амалий ёрдами катта бўлди. Мунтазам равишда клубимиз фаолияти билан қизиқиб, ўз тавсияларини аямасдан келди. У ўз олдига аниқ мақсад қўйиб ҳаракат қилаётган, ҳалол футбол намойиш этаётган клубларни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келади. Менимча бу фикримга бошқа футбол клублари ҳам қўшилишади.

- Эндиликда ПРО-Лига ўйинлари телевидение орқали намойиш этилмоқда. Жумладан, 4-турдан ўрин олган "Турон" - "Истиқлол" баҳси ҳам жонли эфирда намойиш этилиши маълум қилинди. Сизнингча, бу янгилик чемпионатга нима бера олади деб ўйлайсиз?

Жуда ўринли савол бердингиз, ҳақиқатдан ҳам эндиликда биз иштирок этаётган ПРО-Лига мусобақалари ҳам ўзбек футболи тарихида биринчи бор жонли эфирда намойиш этилмоқда. Айнан Диёр Имомхўжаевнинг сайъи-ҳаракатлари эвазига ташкил этилган ушбу жараён футболимиз тарихида унутилмас воқеълик сифатида тарихда қолади. ПРО-Лига ўйинлари жонли эфирда намойиш этилса, футболчилар ўзини кўплаб инсонлар кузатиб турганини билган холда майдонда икки карра иштиёқ билан ҳаракат қилишади, чиройли ва томошабоп руҳдаги ўйинлар сони янада кўпаяди. Жамоалар ҳар бир ўйинга алоҳида иштиёқ билан чиқишади, бундан фақат ўзбек футболи ютади. Шунингдек, аксарият ёшлар ҳаракат қиладиган мазкур чемпионатда футболчиларни хориж клубларига реклама қилиш ва кейинчалик трансфер қилишлари учун имконият янада ортади.

- Диёр Имомхўжаев даврида ЎзПФЛда аввалгиларидан кўра қандай ўзгаришларни сездингиз?


Энг катта ўзгаришлардан бири сифатида шуни айтишим мумкинки, Диёр Имомхўжаев даврида ЎзПФЛ очиқлик ва шаффофлик тизимида ишлаб келмоқда. Чемпионатларга оид маълумотлар ошкоралик принципи асосида жамоатчилик эътиборига хавола этиляпти, ташкилотнинг эшиги ҳамма учун очиқ холда эканини кўриб бормоқдамиз, ҳеч нарса яширин тарзда ҳал этилаётгани йўқ. Бундан ташқари ОАВ, шунингдек радио ва телевидениелар билан футбол мухлисларини қизиқтирган саволлар бўйича мунтазам жонли эфирлар ташкил этиб келинмоқда. Албатта ишланаётган жойда камчилик бўлади, ҳеч қандай иш бажарилмаса, табиий холда камчилик ҳам бўлмайди.

Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳам раҳбарлик лавозимларига ёш, тиришқоқ ва изланувчан кадрларни қўйилишига эътибор қаратиш лозимлигини кўп бора таъкидлаганлар. Айни дамда Диёр Имомхўжаев ўзбек футболида жуда катта ислоҳотларни амалга оширишни мақсад қилган. Масалан, клубларнинг футболчилар билан тузадиган шартномалари тобора тартибга солиб борилмоқда, келишув муддатлари жамоатчиликка ошкор қилинмоқда. Шунингдек, ҳукуматимиз Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида футбол клубларини Давлат активлари агентлигига ўтказиш орқали босқичма-босқич хусусийлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Келажакда клублар хорижий инвесторларга сотиладиган бўлса, пул тиккан хомий табиий холда жамоасида натижа талаб қилади. Миллий чемпионатларимизда ўз-ўзидан ҳар бир очко қадри жуда баланд бўлади, ўйинлар вақтида майдонда ҳақиқий кураш кечади. Такрор айтаман, бундан ўзбек футболи фақат ютади. Аслида ЎзПФЛ босим энг катта бўлган ташкилот, мавсум давомида ҳар ўйиндан кейин норози томон топилади. Футболга оид ҳар қандай воқеълик учун бош айбдор сифатида ПФЛ кўрилаверади. Мухлислардан айни вазиятда бу каби холатларни тўғри тушунишлари керак назаримда.

- Интервью учун раҳмат! "Турон" клубининг келажакдаги фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз.



Бекзод Толибов суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика