Latest news

19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  1 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   5 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1

"Турон" бош мураббийи Ислом Исмоилов: "Мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз" News

"Турон" бош мураббийи Ислом Исмоилов: "Мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз"

Про лиганинг дастлабки туридан ўрин олган "Турон" ва "Хоразм" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Ўйинга тўхталадиган бўлсам, "Шўртан" билан кубок баҳсидан сўнг шогирдларимда руҳий жиҳатдан муаммолар бор эди. Лекин, бугунги учрашувгача бўлган вақт оралиғида бу борада ишладик. Йигитларга кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаргани учун раҳмат айтаман.

Кўрдингиз, беллашув тўлиқ назоратимизда ўтди. Ўзимиз яратган барча вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш оларди. Камчилик ҳар доим бўлади. Ютган ўйинларимизда ҳам хатолар кузатилади. Футбол хатоларга бой ўйин. Истасак ёки истамасак барибир қаердадир камчиликлар юзага келади. Чемпиоанат энди бошланди. Ўйин сифатини янада яхшилаш учун бироз вақт керак.

Мақсадимиз ҳужумкор футбол кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилиш. Биринчи бўлимдан кейин боллар билан ҳисоб қалтис эканлигини ва хотиржамликка берилмасликни гаплашдик. Рақиб гол урадиган бўлса руҳий устунлик улар томонга ўтиб кетарди. Йигитларга иккинчи бўлимда ҳисобни унутиб майдонга тушишларини таъкидладик.

Кейинги тур ҳақида? Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. "Оқ-тепа" ҳам ўзига яраша кучли. Яхши шаклланган жамоа. Таркибида бир қатор яхши савиядаги футболчилар жамланган. Бизни ўзимизни йўлимиз бор. Уларнинг ўзини йўли бор. Биз мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар майдонга ғалаба учун тушамиз",- дейди Ислом Исмоилов.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика