Latest news

21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  0 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  1 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   3 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  7 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 16:30Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"  7

Турнир жадвалидаги "кучли бешлик" ёхуд жуда бўшлик қилган мезбонлар — Бундеслигада тур якунлари News

Турнир жадвалидаги "кучли бешлик" ёхуд жуда бўшлик қилган мезбонлар — Бундеслигада тур якунлари

Бундеслига 26-тур якунлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

Кеча тунда Германия чемпионати доирасидаги 26-тур ўйинларига якун ясалди.

Бременда чемпионат аутсайдерларидан бири "Вердер" меҳмони бўлган "Байер" Флориан Кофельдт шогирдларини жиддий ранжитиб, йирик ва ишончли ғалабани тантана қилди. Мазкур ўйин рестар қилган чемпионатнинг 26-тур учрашувларини якунлаб берди.

Хуш, чемпионатда навбатдаги тур тугади. Энди ўтган турнинг кутилмаган натижалари ва турнир жадвалида нима ўзгаришларни амалга оширгани ҳамда эътиборга молик жиҳатлари ҳақида тўхталишга ҳаракат қиламиз.



Бевосита турни якунлаб берган ўйинга тўхталсак, дастлаб "Байер" Мусса Диабининг узатмасидан кейин гол урган Хаверц туфайли ҳисобга олдинга чиқиб олди. Лекин орадан кўп ўтмасдан, аниқроғи 2 дақиқадан сўнг "Вердер" бурчак зарбасидан кейин мувозанатни тиклади. Бу вазиятда Теодор Гебре Селассие антиқа гол муаллифига айланди. "Байер" эса рақибнинг тезкор жавобига жавобан тезкорлик билан орадаги фарқни ўз томонига оғдирди. Бу сафар ҳам Кай Хаверц катта саҳнага чиқди. Иккинчи бўлимда ҳам биринчи таймда бўлгани каби устунликка эришган "Байер" яна иккита гол уришни эплади. Дастлаб Диабининг яна бир узатмасини кутилмаганда жарима майдончаси ичида пайдо бўлган қанот ҳимоячи Митчелл Вайзер голга айлантирган бўлса, кейинчалик Керем Демирбай нозик дид билан урилган голи билан ҳисобни йириклаштириб қўйди.

Шу тариқа "Байер" Германия чемпионати "отахони" ҳисобланган "Вердер" уйидан қимматли 3 очко билан қайтди. Бу ўйин турнир жадвалида "Байер"нинг ЕЧЛ ҳудудида бўлган тўртинчи ўриндаги "Лейпциг"га максимал яқинлаштирди, яъни орадаги фарқ бир очкогача қисқарди.



Кечадан аввалги ва кеча бўлиб ўтган ўйинлар хусусида алоҳида батафсил тўхталгандик.

Ўтказилган ўйинлар орасида кутилмаган дея эътироф этишга арзигулик икки ўйин натижасини алоҳида келтириш мумкин. Демак, биринчиси бу Лейпцигдаги ўйин. Юлиан Нагельсманн чемпионлик иштиёқида ҳаракатлантираётган "Лейпциг" карантиндан кейин футбол ҳаётига тезда мослашиб кета олмагани туфайли уйда "Фрайбург" билан ўйинда қимматли очколарни йўқотди ва бу уларни турнир жадвалида ҳам бир поғона пастлашларига мажбур қилди. Ушбу дуранг чемпионликка имконияти бор жамоани якунда ЕЧЛ йўлланмаси учун ўйналадиган тўртта чиптадан қуруқ қолиш эҳтимолини ҳам бироз бўлсада ошириб қўйди. 

Иккинчи кутилмаган натижа дея баҳолаш мумкин бўлган ўйинлар орасидан "Хоффенхайм"нинг ўз уйида "Герта"га йирик ҳисобда мағлуб бўлганини айтиш мумкин. Бруно Лаббадианинг янги жамоадаги дебюти ниҳоятда ишончли ва муваффақиятли чиқди. Бу эса "Хоффенхайм"нинг еврокубоклар учун имкониятини пасайтириб юбориш билан биргаликда "Герта"га Европа лигасига ҳаракат қилиб кўриш умидини уйғотди.



Турнинг марказий баҳси, Бундеслига рестартининг асосий афишасига айланган "Рур дербиси"да Дортмунд коллективи ниҳоятда ишончли кўринди. "Шальке"га деярли имконият қолдирмаган "Боруссия" асосий етакчилари Ройс ва Санчосиз ҳам азалий рақибини осонлик билан тор-мор келтиргани жамоа карантиндан юқори кайфиятда "ишга чиққанини" кўрсатади. Бу эса Бундеслигада чемпионлик пойгасида "Боруссия" Дортмунд охиригача "Бавария"га бош оғриқ яратишга қодирлигига ишорадек кўринмоқда. "Шальке"нинг қоқилиши эса жамоани Европа лигаси ҳудудидаги ўрнидан пастга шунғитди.



Французча ҳужум тандемига эга Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси Франкфуртда "Айнтрахт"ни мағлуб этди. Плеа ва Тьюрам эффекти ҳамда Марко Розенинг жамоага қўллаётган фалсафаси чемпионат кашфиётига қиёсланмоқда. Гап шундаки, "Боруссия" Мёнхенгладбах доим Германиянинг яхши савиядаги жамоаси бўлгани билан, жорий мавсум клуб ЕЧЛ йўлланмаси учун курашишини олдиндан тахмин қилиш мушкул вазифа эди. Бироқ Розенинг қарашлари жамоага мос келгани ўйин ва натижаларда ўз аксини топмоқда. Франкфуртдаги ғалаба "Боруссия"ни номдош "Боруссия" Дортмундга турнир жадвалида "қўшни" қилди ва "Лейпциг"дан узиб кетишларини таъминлади. 

Янги мураббий тайинлаган ва дебют остонасида тиш пастасини деб карантинга қайтарилган Хайко Херрлихсиз "Аугсбург" ўз уйида "Волфсбург" қаршилигини енга олмади. Бу эса "бўрилар"га жадвалда 6-ўринга кўтарилиш имконини берган бўлса, "Аугсбург"ни ўша эски ҳолатида қолдирди. 



Яна бир жамоа турни бош мураббийсиз ўтказди. Чемпионат дебютанти "Унион" Берлин ўз уйидаги "Бавария"га қарши тарихий ўйинда Урс Фишер кўрсатмаларисиз ҳаракатланишига тўғри келди. Оилавий сабаблар туфайли Германияни вақтинча тарк этган Фишер "Бавария" билан баҳсда жамоага етишмади. Ўйинда муносиб ўйнаган "Унион" "Бавария"дан ўтказилган барча голларни стандарт вазиятидан қўйиб юборди. Дастлаб Левандовски пенальтидан фойдаланган бўлса, кейинчалик бурчак зарбасидан кейин Павар ғалабани расмийлаштирди. Шу тариқа чемпионат пешқадами "Боруссия" Дортмунд билан орадаги фарқни яна аввалги ҳолатга келтириб, дортмундликлардан 4 очкога узиб кетди.

Кёльнда эса "Майнц" яхшигина "камбэк"ни амалга оширди. Дастлаб ўз "Кёльн"дан иккита гол ўтказган "Майнц" учрашув якунига яқин мувозанатни тиклашга эришди ва тур ягона бўлган қайтишни амалга оширди.

Аутсайдерлар тўқнашувида эса "Падерборн" сафарда "Фортуна" билан нурсиз дуранг қайд этди. Натижада "Падерборн" хавфли ҳудудни тарк этиш имкониятларини кескин пасайтириб юборди ҳамда Иккинчи Бундеслигага тушиб кетиш учун асосий даъвогарлигича қолди.



Карантиндан қайтган Европадаги илк топ лига сифатида Бундеслига тур учрашувларини юқори савияда ташкил этишни уддасидан чиқди. Барча учрашувлар янги киритилган регламент асосида ҳозирги карантин даврига мос тарзда ўтди. Тўғри, мухлисларсиз футбол ўзининг асосий безагини йўқотди. Лекин ҳозирги шароитдан келиб чиқилса, мазкур ҳолатдаги вазиятни тўғри баҳолаш ва маълум вақт атрофдаги чиройли муҳитсиз футболга кўникиш ва мослашишга тўғри келади.

Гарчи Бундеслигада ўйинлар мухлисларсиз ўтказилган бўлсада, бироқ айнан ишқибозлар билан боғлиқ қизиқарли воқеалар кузатилди. Айниқса Дортмундаги дербидан кейин "Боруссия" футболчиларининг стадиондаги "сариқ девор" деб номланган ашаддий ишқибозлар тик турадиган трибуна қаршисига бориши ва аввалгидек ўйиндан кейин уларга миннатдорчилик тариқасида қарсак чалиб, улар ҳурмат келтиргани ҳамда ғалабани барибир ўз мухлислари билан нишонлагани таҳсинга сазовор бўлди. Бу Дортмунд учун шунчаки ҳар ўйиндан кейинги ҳолат эмас, балки тарихий анъанага айланганига мисол.



Шунингдек, "Кёльн" бўш трибунада мухлисларининг кийимларини қўйиб чиқиб, улар доим жамоа билан эканлигини тасвирлашга уринди.

Берлиндаги "Унион" - "Бавария" учрашуви пайтида эса бир мухлис стадион ҳудудига дарахтга чиқишни уддалаб, то полиция ходими келгунга қадар жонли футболни томоша қилгани эътиборга молик бўлди.

Тўпурарлар пойгасига эътибор қаратсак, Роберт Левандовскига рақобат туғдирмоқчи бўлаётган Вернер турни голсиз ўтказди. Пешқадам Левандовски эса пенальтидан навбатдаги голини уришга муваффақ бўлди.



Тур рақамлари:

800 - "Боруссия" Дортмунд мазкур турда Германия чемпионатлари тарихидаги ўзининг юбилей ғалабасини нишонлади.

1866 - "Бавария" Германия чемпионатлари тарихида ўтказилган ўйинлар сонига кўра "Гамбург"га етиб олди ва бу кўрсаткич бўйича фақатгина "Вердер"дан (1891) ортда қолмоқда.

27 - Бундеслиганинг 26-турида жами 27та гол урилди.

10 - Мезбон жамоалар 10та гол киритишди. 

17 - Меҳмонда ўйнаган жамоалар 17та гол уришни эплашди.

5 -  Беш жамоа "Шальке", "Фортуна", "Падерборн", "Хоффенхайм" ҳамда "Унион" турни голсиз ўтказди ва яна беш жамоа "Бавария", "Боруссия" Д, "Герта", "Фортуна" ва "Падерборн" гол ўтказмади.

3 - Учта ўйин дуранг билан тугади.

5 - "Бавария", "Герта", "Боруссия" М, "Байер" ҳамда "Вольфсбург", жами беш жамоа меҳмонда ғалаба қозонди.

1 - Атиги бир мезбон жамоа "Боруссия" Д мазкур турда ғалаба қозонди.


«Бундеслигадаги рамзий маъно»

Бундеслига ўйинлари пайтида футболчилар голни нишонлаётганда масофа сақлаётгани ва "жонли девор" пайтида бир-бирига яқин ҳолати акс эттирилган суратларни қўйиб, қани бу ерда мантиқ деган саволга мурожаат қилишган. Гуёки голни масофа сақлаган ҳолда нишонланаётганига эътироз.

Биринчидан, бу рамзий маъно. Шу боис бу ерда мантиқни излашга ҳожат йўқ. Чунки энг асосий мақсад, ўша футболни кўраётган томошабинларга футбол ташқаридаги ҳолатда футболчилар ҳам маълум қоидаларга риоя этаётганликлари, тартиб ва карантин қоидаларига бошқаларни ҳам риоя қилишга чорлаш сифатида қилинган тўғри иш, назаримда.

Иккинчидан, голни нишонлаш пайтидаги масофа сақлаш бу шунчаки тавсия. Қолаверса, гол нишонлаш бу ўйин ичидаги жараён эмас. Яъни бевосита ўйинга таъсир этмайди. "Жонли девор"даги вазият ўйин ичидаги ҳолат. Футбол пайтида бевосита ўйинга таъсир қиладиган чекловлар йўқ, ҳамма чеклов ва истиснолар бу учрашув атрофидаги жараёнлар билан тегишли. Зеро футболни чекловлар орқали ўйнашнинг иложи йўқ.

Бундеслигада голни айнан масофани сақлаган ҳолда ноодатий тарзда нишонланаётгани ҳозирги карантин режимига мос ва тўғри, менимча. Ёки жамоавий расмга тушилмаётгани ҳам ўша рамзий маъно сифатида қилинаётган иш» - Telegram


Сайтимизнинг саҳифасида Бундеслига тур якунларига бағишланган таҳлилий дастурда германиялик мутахассис Мирон Гоихман билан Германия чемпионати муҳокама қилинди. Томоша қилинг.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика