Latest news

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  4 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Турнинг марказий ўйинида имкониятлар қандай? News

Турнинг марказий ўйинида имкониятлар қандай?

4-турда "Машъал" ва "Олмалиқ" ўртасидаги ўйин турнинг марказий учрашуви бўлади деса ҳеч ким ишонмаган бўлар эди.
Бугун ғалаба қозонган жамоа вақтинчалик бўлсада турнир жадвалининг биринчи поғонасига чиқиб олиши мумкин.

«Машъал» (Муборак) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)  
12 апрель 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар
: В.Коваленко, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов, Д.Мухторов
Назоратчи: И.Мустафин.
Имкониятлар: 50/50%



"Олмалиқ" сўнгги 6 йилда сафарда ғалаба қозона олмаган. Аксар ўйинларда "Машъал"нинг устунлиги билан якунига етган бу тўқнашувда бугун бошқача натижа кузатишимиз ҳам мумкин. "Олмалиқ"даги ягона муаммо Гоголнинг қизил карточка олганлиги, аммо ҳимояда Ислом Иномов мавсумни аъло даражада бошлай олганлигини такидлашимиз мумкин, у нафақат ҳимояланяпти, балки қанотдан амалга ошириладиган ҳужумларда ҳам анча фаол.

"Машъал" ўз майдонида ўйнайди. Нима учундир ўтган йилги жуфтлик, Тўраев - Қўзибоев тандеми бу йил унумсиздек. Бири гол урса, иккинчиси пас берар эди. Янги мавсумда ҳали буни кўрмадик. Балки рақиб мураббийлари бу икки футболчини жиддий ўрганишни бошлаганлари учундир. Ажаб эмас, айнан бугун мана шу тандем натижасида гол кўрамиз.


«Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент)
12 апрель 2015. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
А.Асимов, М.Саидқосимов (Тошкент), А.Снетков, Д.Жалимов.
Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент).
Имкониятлар: 45/55%



Нима учун "Пахтакор" фойдасига 55 дейсизми? Жамоани сўнгги икки ўйини, 2014 йилги "Пахтакор"ни эслата бошлади. Искандеров яна ўз формасига кира бошлади, Сергеев эса икки фронтда ҳам бирдек гол уряпти. ОТЖсиз қолган футболчилар ниҳоят бор эътиборларини клубга қарата олдилар ва буни "Ал Айн"даги ўйинда ҳам кўрдик.

Бугун Наврўз Алимов илк маротаба ўзи тўп тепкан клубга қарши майдонга тушиши мумкин бўлади. Аввалги мавсумда "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилганини мухлислар эсласалар керак.

Худди шундай, "Пахтакор"га қарши Баҳриддин Ваҳобов ҳам ўйнайди. Иштахаси очилган "қария" бугунга келиб битта хет-трик ва дублни расмийлаштириб улгурди.


«Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши)
12 апрель 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: В.Серазетдинов, Р.Нугманов, Д.Сайлалов, А.Шукуруллаев.
Назоратчи: А.Хотамов.
Имкониятлар: 45/55%



Бухоролик мухлислар қачон жамоамиз ғалаба қозонади деган саволни ўзларига бериб келяптилар. Аксига олиб бу турдаги рақиб ҳам анча жиддий, ОЧЛда аламли мағлубиятга учраган "Насаф"ни яраланган шерга ўхшатиш мумкин. Лекин "Бухоро" қачондир ғалаба қозониши керак, ўша ғалаба бугун бўладими? Лекин бу жуда ҳам қийин. Жамоада бу йил биронта футболчи ярқ этиб кўзга ташланаётгани йўқ. Мочинов жамоавий ўйинни шакиллантирмоқчи бўляпти, аммо майдоннинг ҳолати бунга тўсиқлик қиляпти. Аслида бундай майдонда алоҳида бир футболчини кўзга ташланиши ҳам қийин. Аммо бу ўйинда битта пенальти кўрсак ажабланмаймиз. Боиси оддий, ғадир-будур майдонда ҳамма ўз бахтини пенальтидан топгиси келади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика