Latest news

09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  2 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  6 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  6 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2

Турнинг марказий ўйини: "Нефтчи" - "Насаф". Имкониятлар қандай? News

Турнинг марказий ўйини: "Нефтчи" - "Насаф". Имкониятлар қандай?

Шубҳасиз, агар турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, бугуннинг энг марказий ўйини Фарғонада бўлиб ўтади.
Келинг, бир бошидан тур ўйинларидаги имкониятларни чамалаб чиқсак.

"Машъал" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Динамо" билан бўлиб ўтадиган ўйин "қалдирғочлар" учун ўта муҳим. Боиси улар кейинги турда "Пахтакор" меҳмони бўладилар ва руҳий босимга тушмаслик учун ҳам "Бунёдкор" бугун ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. "Бунёдкор" каби Рашидов ҳам яна кўзга ташлана бошлади. Қолаверса, Жавлон Иброҳимов сафга қайтган. Лекин "Динамо"ни ҳам сўнгги турда ишончли ғалабани қўлга киритганлигини ёддан кўтармаслик керак. Азиз Ибрагимов майдонни гол билан тарк этишга одатланиб бўлди.



"Бунёдкор" (Тошкент) - "Динамо" (Самарқанд)
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Андрей Снетков (Янгийўл), Санжар Шоюсупов (Тошкент)
Заҳира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Ҳакамлар назоратчиси: Артём Арутюнов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Фарҳод Магаметов (Тошкент)

Имкониятлар: 55:45%


Карпенконинг иккинчи ёшлиги қайтаётган кўринади. Ўз пайтида Мухтор Қурбонов ҳам "Трактор" сафида ёши катта бўлсада, Нўъмон Ҳасанов билан жамоанинг бир қатор ғалабаларига ўзининг муносиб улушини қўша олган эди. Фақат Таран ўйинга тўлиқ киришиб кета олмаяпти. Авваллари Таранни жамоада тутган ўрни катта бўлар эди.
"Бухоро" эса бугун янги мураббий қўл остида майдонга чиқади. Охир оқибат Мочинов ишдан олинди. "Бухоро"нинг кейинги тақдирини кузатамиз.



"Шўртан" (Ғузор) - "Бухоро" (Бухоро)
Ҳакамлар:
Р. Бобомурадов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн

Имкониятлар: 55:45%


"Қизилқум"ни сафар ўйинларида ҳам очко олишни бошлаганлигини инобатга олсак "Машъал"га осон бўлмайди. Лекин бу ўйин "Машъал"га, сўнгги турдаги йирик ҳисобдаги мағлубият тасодиф эканлигини мухлисларга исботлаб бериш учун яхши имконият. "Бунёдкор"га қарши ўйинда муборакликлар ҳимоя чизиғининг марказига нима бўлганлигини видео такрорларни бир неча бора кўрсакда ечим топа олмадик.



"Машъал" (Муборак) - "Қизилқум" (Навоий)
Ҳакамлар:
Х. Рўзиев (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Имкониятлар: 50:50%


7 ва 8-турларда Даврон Файзиев жамоаси билан ўта керакли олти очкони қўлга кирита олганди. Бугун эса жамоа олдида яна бир катта синов, "Пахтакор"га қарши имтиҳон топширилади. "Сўғдиёна" бугунги молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда иккинчи давра олдидан "Бухоро"да узоқлашиб олиши керак бўлади. Боиси, "Бухоро"да пул билан муаммо йўқ ва улар иккинчи даврада ўз сафларини кучайтириб хавфли зонада узоқлашиб ола биладилар. Аммо мана икки йилдирки, жиззахликлар қийналиб келяптилар. "Пахтакор" эса айнан шу турдан кейиноқ турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олиш учун яхши имкониятга эга.



"Сўғдиёна" (Жиззах) - "Пахтакор" (Тошкент)
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ ввакили: А. Фролов.

Имкониятлар: 45:55%


Бу ўйинда имкониятлар теппа - тенг! Ғалаба қозонган жамоа турнир жадвалида бир-бирига нисбатан устунликка эга бўлади. "Нефтчи" уч очко ишласа ўз ўрнида қолади, "Насаф" эса тўплар нисбатига кўра биринчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин. Садиов ва Геворкян, Пўлатов ва Каримов, Черемисин ва Суюнов тўқнашуви "Истиқлол" стадионини ларзага келтирса ажаб эмас. Битта "тур" дам олган Махситалиев яна майдонга қайтади. "Насаф"да йўқотишлар йўқ.



"Нефтчи" (Фарғона) - "Насаф" (Қарши)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Д. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Имкониятлар: 50:50%


Қаршида қўлга киритилган ғалабадан кейин бугунги ўйин фаворити бу - "Металлург". Рустам Мирсодиқов ўз жамоасини сўнгги ўйинларга анча яхши тайёрлаб келяпти. "Андижон" эса ҳали сафарда ғалаба қозона олмади. Лекин икки жамоанинг очколари ўртасидаги фарқ катта эмаслигини ҳам унутмаслик лозим.



"Металлург" (Бекобод) - "Андижон" (Андижон)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Имкониятлар: 55:45%


Бир ўйинни Ашурматов билан, яна бирини Ашурматовсиз ўтказишга кўникиб қолган "Навбаҳор", бу сафар бош мураббийи қўли остида "Олмалиқ"қа қарши майдонга чиқади. Водий дербисида жамоа чакки ҳаракат қилмаган эди. Фақат ўтказиб юборилган иккинчи тўп жуда ҳам қўпол хатолар натижасида дарвоза тўридан жой олганди. Аммо Шаҳбоз шу онни ўзидаёқ майдон марказидан туриб ҳисобни тенглаштириш билан жавоб берди. "Олмалиқ" эса "Локомотив" билан ўйинда ҳам куч йўқотди, ҳам руҳий устунликка эга бўлди. "Олмалиқ" ўз одатларига хос тарзда етакчилардан очко олиб, ўртамиёна жамоалар билан қийналяпти.



"Навбаҳор" (Навбаҳор) - "Олмалиқ" (Олмалиқ)
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Хайдаров.

Имкониятлар: 50:50%
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика