Latest news

00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  48 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  6 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  75 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7

Турнинг энг яхши ҳаками йўқ! Рисқуллаев турнинг энг ёмон ҳаками! News

Турнинг энг яхши ҳаками йўқ! Рисқуллаев турнинг энг ёмон ҳаками!

Суперлиганинг 8-турида ҳеч бир ҳакам ярқ этиб ажралиб турмади.

Аксинча, "Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) учрашувини бошқарган Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадасининг қўпол хатоси якунда ўйин натижасига таъсир кўрсатди. Одатга кўра турнинг энг яхши ҳаками аниқлаб келаётгандик. Суперлиганинг 8-турида бу номинацияга лойиқ ҳакам топилмади. Турнинг энг ёмон ҳаками сифатида эса Аҳрол Рисуллаев ва унинг бригадасини кўрсатиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Аҳрол Рисқуллаев ҳамда ён қанот ҳаками  Алишер Усмонов учрашувнинг 86-дақиқасида бўлган вазиятда "қовун" туширишди. Бу вазиятда ким пенальти бўлганига ишора қилди? Аввалига Рисқуллаев "нуқта"ни кўрсатмади ва орқага кетмоқчи бўлди. Қанот ҳаками эса ўзидан-ўзи журима майдончаси ичига югуриб кирди. Хўп, агар пенальтини қанот ҳаками белгилаган бўлса, унда нега байроқчасини кўтармади? Рисқуллаев эса қанот ҳакамининг майдонга югуриб келаётганини кўриб "нуқта"ни кўрсатди. Бу ерда бош ҳакам Рисқуллаев ҳам, ён қанот ҳаками Алишер Усмонов ҳам ўз мажбуриятларини унутиб қўйишди чоғи. Видеода аниқ ва тиниқ кўринган. Пенальтини ким белгилагани тушунарсиз. Лекин якуний қарорни қабул қилиши керак бўлган Аҳрол Рисқуллаев бу вазиятда ўйин статусига мос тушмаганини исботлади ва якунда ўйин натижасига таъсир кўрсатган кўпол хатога йўл қўйди.

Аслида эса Анвар Ғофуров ўша вазиятда тўпни узоқлаштирди ва эпизод жарима майдончаси ташқарида содир бўлди.

TAS-IX эмас


Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика