Latest news

13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  2 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  0 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  13 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  6 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  13 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  5 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6

Турнинг дастлабки бешта ўйинида имкониятлар қандай? News

Турнинг дастлабки бешта ўйинида имкониятлар қандай?

Бугун олий лигада бешта учрашув бўлиб ўтади. Мазкур турдан кейин "Нефтчи" турнир жадвалидаги ўз ўрнини янада мустаҳкамлаб олиши мумкин бўлади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
25 апрель 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
И.Танташев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, Д.Мухторов.
Назоратчи: А.Арутюнов.
Имкониятлар: 60:40%



"Локомотив" ва "Металлург" тўсиғидан тўрт очко билан ўтиб олган фарғоналиклар учун кейинги иккита ўйинни уйида бўлиб ўтиши катта устунликни беряпти. Бугун жамоа "Сўғдиёна"га қарши "Истиқлол" стадионида бахс олиб боради. Мурод Бобожоновнинг соғлиғи тобора яхшиланиб боряпти, қолаверса жамоада ғолиблик рухи ҳукмронлик қиляпти. Даврон Файзиев жамоаси эса ҳозирча бор йўғи бир очко олган ҳолда Фарғонага ташриф буюрган. Бугунги ўйинда ташаббус асосан "Нефтчи"да бўлса ажабланмаймиз. Лекин, лекин яхши текис майдонда "Сўғдиёна" қандай ўйнашни билади.


«Қизилқум» (Навоий) – «Андижон» (Андижон)
25 апрель 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, А.Усмонов, С.Шоюсупов, Ш.Қаюмов.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Имкониятлар: 55:45%



Эдгер Гесс кетаётган жойида қайтди. Жамоадаги молиявий ҳолат ўнгланган, клуб бор йўғи битта ойлик ва битта мукофот пулига қарз холос. Афтидан "Андижон" жамоаси ичида мураббий учун ишлайдиган футболчи чиққан ва аксар футболчилар бундан норозилар. Бу эса ички муҳитни бузилишига олиб келаётган экан. "Қизилқум" эса аксинча ўз майдонида ҳар қандай рақибга жиддий тайёрланяпти. Фақат тақвимни ноқулай келиши, кетма - кет ўз майдонларида иккита мағлубиятга сабаб бўлди. Жамоа аввал "Бунёдкор"га кейин "Пахтакор"га имкониятни бой берди.


«Машъал» (Муборак) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
25 апрель 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, М.Саидқосимов, Т.Гайнулин, Э.Турсунов
Назоратчи: Б.Галеев.
Имкониятлар: 55:45%



Аввалги превьюда Зафар Тўраев ва Зоҳир Қўзибоев тандеми жорий йил унум бермаётганлиги ҳақида ёзган эдик. Буни қарангки, футболчилар ҳам ўқишибди ва гол уришди. Агар қўқонликлар "Олмалиқ"га қарши намойиш этган ўйинларини кўрсата олсалар, "Машъал"га осон бўлмайди. Бу кўпроқ Баклановга ҳам боғлиқ.


«Навбаҳор» (Наманган) – «Динамо» (Самарқанд)  
25 апрель 2015. Наманган. “Марказий” стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: В.Коваленко, Н.Рўзимов, Д.Сайлалов, А.Шукуруллаев.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
Имкониятлар: 50:50%



Ўтган турда мағлуб бўлган жамоалар бу сафар ғалабани кўзлаб тушишлари аниқ. Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўйнаш жуда қийин эканлигини барчага маълум. Бундан ташқари "Динамо" бу мавсумдаги 5та ўйинда умуман ғалаба қозона олгани йўқ. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоанинг имконияти бироз юқори кўриниши мумкин, лекин майдонда тенг кураш бўлиши аниқ.


«Бухоро» (Бухоро) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
25 апрель 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Х.Рўзиев, Р.Фозилов, М.Маджидов, И.Ибрагимов.
Назоратчи: Д.Роман.
Имкониятлар: 50:50%



"Бухоро" бу мавсумда ҳали ғалаба қозона олгани йўқ. Ўтган тур жамоа "Андижон" меҳмони бўлиб мағлуб бўлганди. "Олмалиқ" эса ўз майдонида "Қўқон-1912" устидан иродали ғалабага эришганди. Александр Мочинов бошчилигидаги жамоанинг бугунги ўйиндаги имкониятни юқорироқ баҳоладик.  


П.С: Сал аввал "Бухоро" - "Олмалиқ" ўйинида техник хато кетди. Бунинг учун узр сўраймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика