Latest news

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  3 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  6 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  196 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  24 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  150 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60

"Турли мамлакатлардан бўлган ҳакамлар битта вазиятни турлича кўришади". Ҳакамлик бўйича ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев билан катта интервью News

"Турли мамлакатлардан бўлган ҳакамлар битта вазиятни турлича кўришади". Ҳакамлик бўйича ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев билан катта интервью

Фарҳод Абдуллаев – чет элда ўз имкониятларини намоён эта олган мутахассислардан бири.

У мана 10 йилдан ошиқ вақтдан бери ҳакамлик бўйича ФИФА инструктори бўлиб ишламоқда, шунингдек Саудия Арабистонида ҳакамларнинг ишлари учун масъул. Унинг елкасида катта тажриба, кўплаб йирик турнирлар ва 50дан ортиқ халқаро семинарлар турибди.


Ушбу интервьюдан қуйидагиларни билиб оласиз:

• Ҳакамлик бўйича инструктор нимала билан шуғулланади;

• Ҳакамлар ишларида ҳозирда қандай тенденциялар бор;

• Яхши ҳакам ёмон ҳакамдан нимаси билан фарқ қилади;

• Саудия Арабистонида ишлаш қанчалик қийин;

• Ҳакамлик ишларида қандай жиҳатлар бор;

• Ҳакамлар яхшироқ ишлашлари ва камроқ хатоларга йўл қўйиши учун ҳакамлар департаменти раҳбари нималар қилиши керак;

• Нега Абдуллаев Ўзбекистондан кетди;

• Ортга қайтишни режалаштирмоқдами;


- Ҳакамликдаги фаолиятингиз ҳақида гапириб беринг. Нимадан бошлагансиз ва қандай қилиб инструктор бўлиб ишлашни бошлагансиз?

- Ҳакамлик фаолиятимни 1993 йилда бошлаганман. Отам, Алишер Абдуллаев ҳам ҳакам бўлган. Мен акам билан биргаликда ҳакамлик қилишни бошлаганман: аввалига ассистент бўлганмиз, сўнгра "майдонда" ишлашни бошладик. 2001 йил ФИФАнинг рўйхатига ассистент сифатида кирдим ва халқаро ўйинларда ишлашни бошладим. Ўшанда фақат Осиё бўйлаб ишлардик. Равшан Эрматовнинг бригадасида ёрдамчи бўлиб ишлаганман. 2006 йили жароҳат сабаб ҳакамлик фаолиятимни тугатишимга тўғри келган.

Шундан сўнг инспекторлик билан шуғулландим. Ўшанда 35 ёшимда Ўзбекистондаги энг ёш инспектор бўлгандим. 2008 йил ОФКга ишлаш учун йўл олдим, аммо бир йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтдим: инспекторлик қилишни давом эттирдим ва шунингдек инструктор ролида ишлашни бошладим.

2011 йилдан ОФКда, 2013 йилдан эса ФИФАда инструктор сифатида ишладим. Ўшандан бери 50дан ошиқ мамлакатда 200дан ортиқ халқаро семинарларни ўтказдим. Бошқа мамлакатлардан ҳакамлар ва инструкторлар билан ишладим. Сўнгги семинарлардан бири Лондонда бўлиб ўтди, бу УЕФА зонасида инструкторлар учун ВАР бўйича. Инструктор сифатида олтита жаҳон чемпионатида бўлдим (иккита "катталар" ЖЧси, клублар ЖЧси, U-17 ва U-20 ЖЧ), Токиодаги Олимпиада-2020 ва учта Осиё кубоги. Шунингдек турли даражада Осиёдаги 10дан ортиқ турнирлари. Ҳозирда Саудия Арабистонида ишлаяпман.


- Инструктор иши нимадан иборат?

- Инструктор ҳакамларни футболдаги сўнгги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда қандай ҳакамлик қилишни ўргатади. Шунингдек, ВАР иши бўйича семинарлар бор. Бундан ташқари, ҳакамларга ФИФА ва ОФКнинг "энг янги" талабларини етказамиз, уларнинг ишларини таҳлил қиламиз. Ҳакамларни халқаро ўйинларда, баъзида эса ички турнирлардаги ўйинлар орқали кўрамиз. Уларнинг ишларини баҳолаймиз, қандайдир ҳолатлар бўйича тавсиялар берамиз. Умуман олганда, ўз фикримизни етказамиз. Аммо, инструкторларнинг иши фақатгина ҳакамлар билан чекланмайди, биз шунингдек ҳудудий инструктор ва инспекторлар билан ишлаймиз.


- Ҳозирда ҳакамликда қандай тенденциялар бор? Футбол ҳозирда қаерга қараб кетмоқда?

- Мен ишлайдиган ҳакамларимга доим футбол биринчи ўринда бўлиши кераклигини айтаман. Фақатгина шундан сўнг ҳакам ва учинчи ўриндагина ВАР туради. Биз буларнинг барчаси фақат футбол учун қилинишини эсдан чиқармаслигимиз керак. Эътибор фақат ўйинга. Ҳа, ҳозирда деярли барча жойда ВАР бор, аммо ҳакамлар мустақил қарор қабул қилишга ҳаракат қилишлари керак.

Яна бир тенденция – ўйнашга бериш. Масалан, жарима майдончаси ичида қандайдир тўқнашув юз берди ва бундай ҳолатда пенальти белгилаш мумкин, аммо яхшиси ўйинни тўхтатмаган маъқул. Ҳакам ўзига масъулият олиши ва кўпроқ курашга қўйиб бериши керак. Вазиятни ўз зиммасига олиб, ўйинни давом эттиришга рухсат берадиган ҳакамлар 90-95% ҳолатларда ҳақ бўлиб чиқишади. Футбол – контактли спорт тури, қандайдир тўқнашувларнинг олдини олишни иложи йўқ. Ҳар бир тегинишдан сўнг ўйинни тўхтатиш, жарима зарбаси ёки пенальти белгилаш керакмас. Футбол контактли, динамик ва қизиқарли бўлиши керак.


- Яхши ҳакам ёмонидан нимаси билан фарқ қилади? Топ ҳакам қандай сифатларга эга бўлиши керак?

- Кўплаб ҳакамлар ўйин қоидасини билишади, аммо ҳаммаси ҳам футболни тушунавермайди. Албатта, ҳакамларга маълум бир даражада ўзларининг футболдаги ўйин тажрибалари, ҳеч бўлмаганда ўсмирлар ёки ёшлар даражасидаги ўйинлари ёрдам беради. Ҳакам бўлишни хоҳлайдиган собиқ футболчига қандайдир оддий нарсаларни ўргатиш керакмас. Футболни яхши даражада ўйнамаганларга бу борада қийинроқ бўлиши мумкин. Аммо, шундай мисоллар борки, у футбол ўйнамаган ва барибир топ ҳакамга айланган. Асосийси – футболни севиш ва уни тушуниш. Футболни тушуниш маълум бир маънода "қонда" бўлиши керак деса ҳам бўлади. Агар инсон нима қилаётганини ва нега қилаётганини тушунса, унга ҳакамлик фаолиятида осон бўлади.

Мен ҳакамларим билан гаплашадиган асосий нарсалардан яна бири "ўйин руҳидир". Агар кам аҳамиятга эга вазиятда сариқ карточка бермаслик мумкин бўлса, яхшиси бермаган маъқул. Масалан, қандайдир баҳслар. Аммо, оғриқ, жароҳат етказиш хавфи бўлса, унда карточкалар кўрсатилиши керак. Ва яхши ҳакам албатта яхши менежер ҳам бўлиши керак. У ўйинни назорат қила олиши керак. Ҳаммасини ҳам, ҳар доим ҳам карточкалар эвазига назорат қилиб бўлмайди. Ким билан, қачон ва асосийси қандай гапиришни билиш керак.

Бу борада Саудия Арабистони дунёдаги энг қийин лига. Бу ерда турли мамлакатлардан, турли темпераментдаги ва асосийси, турли даражадаги жуда кўп ўйинчилар бор. Бу ерга дунё юлдузлари келгунига қадар чемпионатда Африкадан ҳимоячилар ва Жанубий Америкадан ҳужумкор ўйинчилар кўп эди. Юлдузларнинг келиши Саудия Арабистонида футболнинг даражасини кўтарди. Кўп нарсалар ўзгарди, жумладан ҳакамлик ҳам. Қолган ўйинчилар юлдузларга интилади, уларга мос бўлишга ҳаракат қилади, шу сабаб бу ерда кераксиз баҳслар ва тўқнашувлар камайди. Барча жаҳон даражасидаги футбол ўйнашга ҳаракат қилмоқда.


- Ҳакам юлдуз футболчиларга ўзгача муносабатда бўлиши керакми? Умуман олганда улар Саудия Арабистонига келганидан сўнг ҳакамларнинг ишларида нима ўзгарди?

- Юлдузларнинг келиши билан бизнинг ишимизда ҳеч нарса ўзгармади: олдингидек ҳакамларни ўйинларга тайёрлаяпмиз. Олдинроқ айтганимдек, қаердадир ҳакамларга ҳам ўйин нуқтаи назаридан осонроқ бўлди, аммо жавобгарлик ошди. Саудия Арабистони чемпионатини кўплаб давлатларда кузатишади, бу ҳакамларга қўшимча психологик босим. Аммо, ҳакамлар юлдуз ўйинчиларга ўзгача муносабатда бўлишмоқда дея олмайман.


- Иш давомида қайси таниқли ҳакамлар билан дуч келгансиз. Эҳтимол ким биландир гаплашиб турарсиз?

- Кўплар билан дуч келганман: Нестор Питана, Шимон Марчиняк, Уилтон Сампайо, Сесар Рамос, Жюнейт Чақир, Милорад Мажич. Сергей Карасёв билан яхши танишман. Иш бўйича Ховард Уэбб билан кўп гаплашаман – у ҳозирда Англияда ҳакамлар департаментини бошқаради. Ҳозирда Қатарда ҳакамликка жавоб берадиган Валентин Иванов билан яхши танишман. Умуман олганда, кўплар билан танишман ва дуч келганман, аммо бу ишимиздаги асосий нарса эмас. Кўп мулоқот қилишга тўғри келади, баъзида шунчаки қандайдир вазиятларни муҳокама қилиш, четдан у ёки бу эпизод бўйича фикр олиш. Турли хил жойдан бўлган инсонлар битта вазиятни турлича кўришади.


- Нега Ўзбекистондан кетишга қарор қилдингиз? Фаолиятингиз бошқа мамлакатга ўтганингиздан сўнг юқорилаб кетди.

- ОФК ва ФИФАда ишлашни бошлаганимда катта тажриба тўпладим. Ҳакамлик, бошқарув ва ҳакамларни қандай ўқитиш бўйича. Кўплаб давлатларда бўлдим, у ердаги тенденцияларни, қандай ишлашларини кўрдим. Аслида, менда Саудия Арабистонидан учта таклиф бўлди ва мен учинчи мартасида, аниқроғи 2021 йилда рози бўлди. Бошқа мамлакатлардан ҳам таклиф бўлди, улардан бири Европадан. Аммо, оилавий сабабларга кўра олдинроқ Ўзбекистондан кета олмадим.

Саудия Арабистонида ажойиб лига борлиги учун келишга рози бўлдим. Футбол қизиқарли, динамик. Ҳакамлик ҳам ривожланишга мухтож эди. Бу ерда таниқли мутахассислар ишлаган, аммо ягона тизим йўқ эди. Биз тизимни ишлаб чиқиш ва уни тадбиқ қила олишга эришдик, якунда эса бу ўз натижасини берди. Ўз имкониятларимни Саудия Арабистонида намоён эта олдим деб айта оламан, сабаби бу ерда профессионал ўсиш учун барча шароитлар бор.


- Ҳакамлик даражаси халқаро майдонда қанчалик мамлакатнинг обрўйига таъсир кўрсатади?

- Бу жуда муҳим албатта. Ҳар қандай федерацияни терма жамоаси қандай натижа кўрсатаётгани ва ҳакамлик ишлари бўйича баҳолайди. Бу терма жамоадан кейинги иккинчи фактор. Ҳакамлик яхши бўлиши учун эса футбол федерацияси томонидан қўллаб-қувватлаш бўлиши шарт. Аммо, фақатгина пул эвазига ишни қуриб бўлмайди – бу учун катта иш бажарилиши, ривожланиш ва бу учун катта энергия берилиши керак.

Одатда ҳакамларга эътироз билдирилади. Қаердадир ҳақли, қаердадир ноҳақ. Аммо, доим ҳакамлар лигадаги яна бир жамоа дейман. Агар Суперлигада 14 жамоа бўлса, ҳакамлар бу борада ўн бешинчи. Ҳакамларни лигадан ажратиб бўлмайди. Улар маҳаллий футболни тушуниши, ҳис қилиши керак. Тўғри қарор қабул қилиш – фақатгина айсбергнинг тепаси. Бу учун жуда кўп иш қилиш керак. Кўп одамлар бу иш ортида қандай иш ётганини билмайди. Ҳакамларни доимо ўқитиш керак, кимларгадир у ёки бу нарсани тушуниш учун бир неча ой керак бўлади. Назарий тайёргарлик, машғулотлар, оғирлик назорати ва бошқа кўрсаткичлар – буларнинг барчаси ҳакамлик сифатига таъсир қилади. Барчаси ҳудди футболчиларникидек.


- Шунда қилиб ҳакамлар ҳам диетага амал қилишлари керакми?

- Албатта! Илк бор Саудия Арабистонидан бўлган ҳакамлар учун илк йиғинга келганимда улар билан танишиш учун назарий синфга бордим. Ҳакамлар танаффусда кофе ишиб олишлари, дам олишлари учун кириш олдидан кофе-брейк турарди. Мен бирдан "Круассанлар, печеньелар, конфетлар, ширинликлар ва ширин ичимликларни олиб ташланг" дедим. Ўз йиғинларим ёки семинарларимда ҳеч қандай ширин ва нонли маҳсулотларга рухсат бермайман. Саудия Арабистонида жисмоний тайёргарликдан ўта олмайдиганлар ўйинлардан четлаштирилади. Бу ўзини формага келтириб олмагунга ва керакли барча нормативларни топширмагунча давом этади. Ўтган йили бир ҳакам ярим килограмм йиғди – якунда эса келаси ўлчашга қадар бир ой ҳакамлик қилмади.


– Ҳакамларнинг хатолари устида қандай ишлайсиз?

– Футболда бизнинг аралашувимиз ва тушунтиришимиз талаб этиладиган қайдайдир вазиятлар тез-тез содир бўлиб туради. Биз тайёр бўлишимиз керак, бундай ўхшаш ҳолат 3-4 марта содир бўлса, демак яна кўпроқ бўлиши мумкин. Биз концепция ишлаб чиқамиз, ҳакамларни йиғамиз ва бундай вазиятда яхшиси қандай йўл тутиш кераклигини тушунтирамиз. Ҳакамни нимадирни ёмон қилганлари бўйича айблаш осон. Аммо, савол бериш керак: улар тўғри қарор қабул қилишлари учун нима қилишимиз керак?

Олдинроқ айтганимдек, ҳакамлар лигадаги қўшимча жамоадир. Мен бу жамоада ҳудди мураббийдекман. Агар ҳакамлар мен улардан талаб қилаётганимни қилишмаса, бундай ҳолатда маълум чораларни кўраман. Ҳакамларни ўқитадиган, уларнинг ишини назорат қиладиганлар ўйинларга ҳам ҳакамларни тайинлаши керак. Аммо, барча давлатларда ҳам бундай қилинмайди. Ҳар бир қадамда интервью бериб, ўз қўл остидагиларига нисбатан қандай чоралар кўраётганини қичқирадиган етакчи эмас. Етакчи натижага эришиш учун ўз атрофига йиғадиганларни айтишади. Ўз штатимга мендан нимададир яхшироқ бўлганларни оламан. Кимдир бошқарувда, кимдир назарияда, кимдир эса технологияларда яхшироқ бўлади. Аммо, уларни мен бирлаштираман ва бу ишимда ёрдам беради. Агар ходимларим барчасида мендан ёмон бўлишса, улар менга нега керак?


– Сизга Ўзбекистондан маслаҳат сўраб мурожаат қилишадими?

– Кўплаб ҳакамлар ёзишади, улар қандайдир эпизодларни таҳлил қилиш бўйича ёрдам сўрашади. Аммо, гап шундаки, мен ҳозирда Ўзбекистон Суперлигасининг "энергиясини" ҳис қилмаяпман – у ерда уч йилдан бери ишламайман. Ўзгармас бўлиб қоладиган умумий қабул қилинган иш принциплари бор. Аммо, маҳаллий мутахассислар яхшироқ таҳлил қиладиган нарсалар ҳам бор.

Лигада нима бўлаётганини билиш керак. Ҳар бир жойнинг ўз спецификаси ва ўз маданияти бор. Маслаҳатларимни сўрамасларидан Ўзбекистон Суперлигасининг ишига аралашмоқчи эмасман. Шунингдек, бошқа лигадан келган мутахассислар Саудия лигасида менга нима қилишни кўрсатишмайди. Албатта, агар бу очиқдан-очиқ масалан қўл билан ўйин ёки офсайд эпизолари бўлмаса. Ўзбек ёки бошқа мамлакат ҳакамларига қаердадир маслаҳатлар бера оламан деб ўйлайман, аммо уларга йўриқнома бера олмайман. Аммо, ҳакамлар ва мутахассислардан саволлар тез-тез келиб туради ва мен уларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.


– Саудия Арабистони ва Ўзбекистон футбол ўртасидаги фарқ нимада?

– Бу ерда рақобат жуда катта. Саудия Арабистонига келадиган мутахассислар катта ҳарфлар билан профессионаллардир. Бу ерда "ўртача" мутахассислар деярли йўқ. Саудия Арабистонида жуда кўп чет эллик мутахассислар, ҳатто раҳбарлик постларида ҳам бор, жумладан Европадан ҳам. Бу нафақат Лигага, балки футбол федерациясига ҳам таалуқли.

Саудия Арабистонида шундай қурилганки, агар чет эллик мутахассис келса, бундай ҳолатда унга ишонилади ва ҳаттоки "карт-блаш" ҳам беришади. Оддий қилиб айтганда маъно шундай: "Сен профессионал эканлигингни биламан ва сенга ишонаман. Керак деб ҳисоблайдиганларингни қил. Аммо, натижага ҳам сен жавобгар бўласан".

Профессионализм фақатгина инсоннинг ушбу соҳада яхши бўлиши билан белгиланмайди. Профессионал ўз хатоларини тан ола билиши керак. Масалан, агар ҳакамлик билан қандайдир муаммолар бўлса, мен келаман ва шундай дейман: "Менимча, нимададир адашдим. Айб менда". Ўзингни машҳур қилиш ҳақида ўйлашинг эмас, натижа яхши бўлиши учун керак бўладиган нарсани қилишни хоҳлашинг керак.


– Охирги марта қачон Ўзбекистонда бўлдингиз? Иш бўйича яхши таклиф тушса, Ўзбекистонга қайтишга тайёрмисиз?

– Охирги марта Ўзбекистонда бир ярим йил олдин бўлгандим. Жуда кўп иш, зич тақвим, кўплаб сафарлар... Ҳозирча узоқ муддатга кела олмаяпман, 5-6 кунга келишдан эса маъно йўқ.

Иш бўйича: мендан бир неча бор Саудия Арабистони билан қачон шартномам якунига етишини сўрашди. Аммо, бу ерга битта гап тўғри келади: "Майдондаги битта жангчи бўлмайди". Ҳакамликни олсак, ушбу соҳада жуда кўплаб параметрлар бор. Фақатгина ҳакамликни тушунадиган мутахассис керакмас. Мамлакатдаги футбол раҳбарияти қўллаб-қувватлайдиган раҳбар керак. У барча структурани, ҳакамларни тайинлашдан тортиб, уларнинг ишини баҳолашгача билиши керак. Одамларни шунчаки "ишга" олмаслик керак. Улар ўз ишларида ниманидир кучайтирадиган одамларни олиш керак. Бундай одамлар қанча кўп бўлса, шунча яхши.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

   
21 aug 22:05:28
Dilmurod Umarov
Omadini bersin,yurtimizdan bunday mutaxassislar yana ko'plab chiqishi nasib etsin
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика