Latest news

23:45ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  68 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

Туркманистонга 5та гол урган Мафтуна Шойимова: "Бу фаолиятимдаги энг зўр ўйин эмас" News

Туркманистонга 5та гол урган Мафтуна Шойимова: "Бу фаолиятимдаги энг зўр ўйин эмас"

Аёллар ўртасида футзал бўйича ОК-2025 саралаши доирасидаги Ўзбекистон — Туркманистон ўйини қаҳрамони Мафтуна Шойимова баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Футзалчи 5та гол урган ҳолда мамлакатимизнинг Осиё кубогига йўл олишида катта ҳисса қўшди.


Ўйин ҳақида

— Ҳаммага раҳмат. Кейинги босқичга ўтиш учун ушбу ўйинга анча вақт тайёрландик. Осиё кубогида бундан ҳам яхши ўйинлар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Лазаретда жароҳат олган қизларимиз бор, улар ҳам қўшилса янада кучли бўламиз.

— Людмила Карачикнинг йўқлиги ушбу ўйинга таъсир қилдими?

— Ҳар бир футзалчининг ўз ўрни бор ва унинг йўқлиги ҳам ўйинга таъсир қилди.

— Сизни Осиё кубогига чиққанимиз билан табриклайман. Нима деб ўйлайсиз, бугунги ўйин фаолиятингиздаги энг ёрқиними?

— Йўқ, бундан ҳам яхшилари бўлган ва бундан кейин ҳам яхшироқлари бўлади.

— Осиё кубогига ҳам атиги 3-4 ой қолди. Кейинги режалар қандай?

— Ҳозирда биз кўпроқ Осиё кубогига тайёргарлик кўряпмиз. Айтиб ўтганимдек, қизлар келиб қўшилса, янада кучайамиз, — деди Мафтуна Шойимова.


ОК-2025 саралаши. Мафтуна Шойимованинг бенефисига айланган баҳсда вакилларимиз Туркманистонни 6:2 ҳисобида мағлуб этишди ва Осиё Кубоги "чипта"сини қўлга киритишди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика