Latest news

17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  2 16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  1 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0

Туркманистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди News

Туркманистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Туркманистон футбол федерасияси техник директори Ровшан Мередов футбол бўйича мамлакат терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

42 ёшли мутахассис ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида катта тажрибага эга. Мередов профессионал фаолиятини 1999 йил "Небитчи" таркибида бошлаган, кейин "Дагдан", "Галкан", "Аҳал" ва "Едиген" жамоаларида ўйнаган.

Футболчилик фаолиятини якунлаб, PRO тоифали мураббийлик лиcензиясини олган Ровшан Мередов 2013-2020 йилларда Ашхободнинг "Едиген" ва "Аҳал" жамоалари клубларини бошқарган. Унинг қўл остида жамоалар миллий чемпионатда совринли ўринларни эгаллаган, "Аҳал" эса 2017 йилда Туркманистон Кубогини қўлга киритган.

Мутахассиснинг хорижда ишлаш тажрибаси ҳам бор – 2020 йилда Ўзбекистоннинг "Қизилқум", 2022 йилда Қирғиз Республикасининг "Каганат" жамоасига устозлик қилган.

Ровшан Мередов 2025 йил бошидан буён Туркманистон футбол федерацияси Техник бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Бунга параллел равишда 2020 йилдан бери "Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер бошчилигида Жаҳон футболини ривожлантириш департаментида ФИФА техник эксперти сифатида ишлаб келмоқда.

Мередов терма жамоани 2023 йилдан буён бошқариб келган Мерген Оразов ўрнини эгаллади.

10 июнь куни Туркманистон терма жамоаси 2027 йилги Осиё Кубоги саралаш турнири доирасида Таиланд терма жамоасини қабул қилади. Ўйин "Ашхобод" стадионида бўлиб ўтади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика