Latest news

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

Туркманистон бош мураббийи Мерген Оразов: "Бугун гол уришга лойиқ эдик" News

Туркманистон бош мураббийи Мерген Оразов: "Бугун гол уришга лойиқ эдик"

"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон учрашувидан сўнг Туркманистон бош мураббийи Мерген Оразов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбатда мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтаман. Тажрибамиз ортиб бормоқда. Ўйиндан кўнглим тўлди, йигитлар борини бериб ўйнашди. Тўғри ҳатолар ҳам бўлди, лекин бугунги учрашув учун йигитлардан миннатдорман.

- Туркманистон терма жамоаси бугунги учрашувда гол уришга лойиқмиди, сабаби бугун кўп ҳавфли вазиятлар яратдингиз?

- Ҳа, менинг фикримча бугун гол уришга лойиқ эдик. Ўзбекистон терма жамоаси анча кучли, шу сабаб бизга бироз қийин бўлди, лекин шунга қарамай, биз бугун ҳеч бўлмаса битта гол уришимиз керак эди.

- Биринчи учрашувда Туркманистон сифатли ўйин кўрсатди. Бугунги учрашувда ҳам биринчи бўлимда анча яхши ҳаракат қилдингиз. Иккинчи таймда гол ўтказиб юборилганидан сўнг, жамоангиз ҳужумга ўтди ва катта потенциалга эга эканлигини кўрсатди. Шу ҳақида фикрларингиз?

- Биринчи ўйинга қараганда кўп ўзгаришларга қўл урдик. Биринчи таймда кам ҳужум қилдик ва кўпроқ ҳимояландик. Иккинчи таймда эса ҳужум қилишга мажбур бўлдик. Потенциалимиз албатта юқори. 2023 йилда эндигина иккинчи йиғинни ўтказмоқдамиз ва йигитлар бир бирига энди кўникишни бошламоқда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика