Арда Туран туркиялик қўшиқчининг бурнини синдирди
11 oct 2018 11:26
News
Арда Туран туркиялик қўшиқчининг бурнини синдирди
Трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли бўлган "Истанбул Башакшехир" ярим ҳимоячиси Арда Туран Истанбулдаги тунги клубларнинг бирида туркиялик қўшиқчи Беркай Шехинга ҳужум қилди.
Маълумотларга кўра, футболчи қўшиқчининг хотини Озлем Шахинга тегажоғлик қилган, натижада жанжал келиб чиққан ва Туран қўшиқчининг бурнини синдирган. Беркай Шахин касалхонага ётқизилди ва операция қилинди. Воқеадан сўнг Туран муштлашувда жабр кўрган қўшиқчидан кечирим сўради.
Туран бу билан тўхтаб қолмади. Шу куни тунда у қурол билан шифохонага бориб Беркайдан узр сўради ва ўзини отиб ташлаши мумкинлигини айтди. "Мен у сенинг хотининг эканлигини билмагандим. Кечир. Хоҳласанг мени отиб ташлашинг мумкин", – деди Арда. Шахин эса бу таклифга рад жавобини берди.
Маълумот учун, Арда Тураннинг хотини Аслихан Доған айни пайтда фарзанд кутмоқда.
Link :
Source : hurriyet
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments