Latest news

20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  3 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  9 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  4 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  6 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  12 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  4 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  4 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3

Туркия — ажойиб имконият News

Туркия — ажойиб имконият

Шу кунларда Нодирхўжа Юлдашев бошчилигидаги Одил Аҳмедов ФА тарбияланувчилари Истанбулда бўлиб турибди.

Ҳамюртларимиз кеча "Галатасарой" ёшлари билан дуранг ўйнашган. Олдинда "Фенербаҳче" тарбияланувчилари билан учрашув кутиб турибди...

Бунга одатий назорат баҳси сифатида қарашингиз мумкин. Лекин мазкур учрашувлар Туркияга олиб кетилган 15 нафар футболчи учун улкан, ҳатто ундан ҳам каттароқ имконият аслида. Улар айни пайтда маҳаллий скаутлар назарида бўлиб туришибди. 

Туркия тарихидаги энг яхши футболчиларнинг аксари 10-12 ёшларида катта жамоалар томонидан кашф қилинган. Масалан, Эмре Белозўглу 11, Арда Туран 12 ёшда "Галатасарой"га трансфер бўлган эди. Уларнинг кейинги фаолияти ҳаммага маълум. Эмре А Серия, АПЛ ва Ла Лигада юқори савияда ўйин кўрсатган бўлса, Ардадан "Атлетико" билан ЕЧЛ финали ва "Барселона" либосидаги илиқ хотиралар қолди. 

Сўнгги йилларда Туркия топ-5 лигаларга ўтиш ва футболчи сифатида ўсиш учун Россия, Украина ёки Беларусга нисбатан 5-6 марта яхшироқ трамплин бўлиб қолди. Буни трансферлар кўламидаги фарқдан англаб олиш мумкин. 

Масалан, бир йил олдин "Фенербаҳче"нинг асосий таркибига қўшилган 16 ёшли Арда Гулер мавсум давомида 12 ўйинда 3 та гол урди. Унинг трансфер қиймати 1 йил ичида 60 марта ўсди ва айни пайтда Италиядаги Шомуродов билан деярли бир хил баҳоланяпти. Шунингдек, Арда Турк Суперлигасидаги ўйинлари орқали ПСЖ, "Барселона" ва "Арсенал"нинг радарига тушишга ҳам улгурди.

Хуллас, Туркияда катта футболчи бўлиш учун катта имкониятлар бор. Аммо бу ёшда маҳаллий академияларга трансфер бўлиш учун сиз ростакам вундеркинд бўлишингиз керак...

1993 йил. "Галатасарой" 11 ёшли Эмре Белозўглуни трансфер қилгани тўғрисидаги хабар. Бу болакайни 8 йилдан кейин "Интер" харид қилади.

Author :
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика