Турк футболчиси ўзига тахт сотиб олди + ФОТО
17 aug 2018 21:47
News
Турк футболчиси ўзига тахт сотиб олди + ФОТО
Туркия терма жамоаси ва "Сельта" клуби ярим ҳимоячиси Эмре Мор ўзининг инстаграмдаги саҳифасига жойлаган сўнгги расми билан кенг омма эътиборини тортди.
Суратда Эмре ўзининг янги уйидаги ҳовуз олдида тахтда ўтиргани акс этган.
21 ёшли турк футболчиси тахтни ўзи учун ушбу ёзда сотиб олди. Тахтнинг орқа томонига 7 рақами ва унинг исм-фамилияси тушурилган. Суратда ўйинчи оёғини иккинчи тахтга қўйиб ўтирибди.
Маҳаллий "El Faro de Vigo" газетасининг маълумотига кўра, фурат Моанье (Понтеведро)да олинган. Бу "Сельта"нинг бошқа бир юлдузи Яго Аспас туғилган шаҳарча.
Мор ўтган мавсум "Боруссия Д"дан "Сельта"га ўтган ва 23та ўйинда иштирок этиб, битта гол урган ҳамда иккита голли пас берган.
Link :
Source : instagram.com/emre.mor9
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments