Туринда жанговор дуранг, "Сити" "банклар юрти"да йирик ғалабага эришди
		
		14 feb 2018 03:10
        News	
	 
				 
				Туринда жанговор дуранг, "Сити" "банклар юрти"да йирик ғалабага эришди
Оқшомнинг марказий учрашуви Туринда ўтказилиб, унда Италия чемпиони "Ювентус" Англиянинг "Тоттенхэм" жамоасини қабул қилди. Ўйиннинг 9-дақиқасига келиб икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олган "Кекса синьорлар" якунда ғалабани қўлдан чиқаришди.
Аввалига Хари Кэйн, кейин эса Кристиан Эрикксен Жанлуижи Буффон қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, жанговор дурангни таъминлашди - 2:2. Англия чемпионати пешқадами "Манчестер Сити" эса чорак финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлди. "Шаҳарликлар" меҳмонда "Базель" клубидан 4:0 ҳисобида устун келишди.
ЕЧЛ. 1/8 финал. Биринчи учрашув
Базель Швейцария – Манчестер Сити Англия 0:4 (0:3, 0:1)
14 февраль, 00.45. “Санкт-Якоб Парк” стадиони
Голлар: 0:1 – 14 Гюндоган, 0:2 – 18 Бернарду Силва, 0:3 – 23 Агуэро, 0:4 – 53 Гюндоган.
Базель – Вацлик, Жака, Лакруа, Сухи, Ланг, Фрай, Диэ, Риверос, Штокер (Айети, 71), Эльюнусси (Бюа, 85), Оберлен.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Компани, Отаменди, Делф, де Брюйне (Сильва, 63), Фернандиньо, Гюндоган, Бернарду Силва, Агуэро (Данило, 85), Стерлинг (Сане, 57).
Огоҳлантиришлар: Жака (38), Фернандиньо (59), Диэ (89), Гюндоган (89).

Ювентус Италия – Тоттенхэм Англия 2:2 (2:1, 0:1)
14 февраль, 00.45. “Ювентус Стэдиум”
Голлар: 1:0 – 2 Игуаин, 2:0 – 9, пенальти Игуаин, 2:1 – 35 Кейн, 2:2 – 71 Эриксен.
Ювентус – Буффон, Де Шильо, Бенатия, Кьеллини, Алекс Сандро, Хедира (Бентанкур, 66), Пьянич, Бернардески, Дуглас Коста (Асамоа, 90), Манжукич (Стураро, 76), Игуаин.
Тоттенхэм – Льорис, Орье, Санчес, Вертонген, Дэвис, Дембеле, Дайер, Эриксен (Ваньяма, 90), Алли (Сон Хын Мин, 83), Ламела (Лукас Моура, 89), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Дэвис (8), Бенатия (45), Орье (47), Игуаин (60), Бентанкур (80).
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments