Туран: "Хитойдан таклиф? Мен дунёнинг энг буюк клубида ўйнаяпман"
30 dec 2016 20:25
News
Туран: "Хитойдан таклиф? Мен дунёнинг энг буюк клубида ўйнаяпман"
«Барселона» футболчиси Арда Туран Хитой клубларидан бўлаётган қизиқишга ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Хитой клубларидан бўлаётган қизиқишлар ҳақида газеталарда ўқидим. Клублар балки музокаралар ўтказаётган бўлишлари ҳам мумкин.
Мен "Барселона"да бахтлиман. 33 ёшгача клуб билан шартномам бор. Дунёнинг энг буюк жамоасида ўйнамоқдаман. Яна нима дейишим мумкин?", - дейди туркиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчига "Гуанчжоу Эвергранд" томонидан қизиқиш билдирилмоқда.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments