Latest news

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  5 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

Тур мухлислари - Тошкентда News

Тур мухлислари - Тошкентда

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган учрашувларда энг кўп мухлис тўплаган ўйин сифатида Тошкент дербиси етакчи бўлди.

"Бунёдкор" - "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисини кузатиш учун стадионга 18770 нафар томошабин ташриф буюрди.

Бу кўрсаткич турдаги энг яхши натижага айланди. Шу боисдан ҳам турнинг энг фаол мухлислари сифатида тошкентлик ишқибозларни қайд этдик.

Бу борада иккинчи ўрин Қаршидаги ўйинда кузатилди. "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувида 11232 томошабин ташриф буюрди. Термиздаги "Сурхон" - "Динамо" беллашувида 9214 нафар мухлис келди. Тўртинчи кўрсаткич сифатида Навоийдаги ўйин киритилди. "Қизилқум" - АГМК ўйинини 7833 нафар ишқибоз бевосита стадиондан кузатиб борди. Фарғонада ўтган "Қўқон-1912" - "Андижон" баҳсида 6651 нафар мухлис ташриф буюрди. Бекободдаги ёмғирли ўйин "Металлург" - "Бухоро" учрашувида 4178 нафар томошабин келди.

Шунингдек, иккинчи тур доирасидаги "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувида атиги 4118 нафар мухлислар ташриф буюрди ва бу борада энг кам кўрсаткич айнан чемпион жамоа иштирокидаги баҳсда кузатилди.

Шу тариқа Суперлиганинг 2-тури учрашувларида жами 61996 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 8856 нафар томошабиндан тўғри келмоқда.

Суперлига, 2-тур: Актамовнинг ҳалоскори - Элгужа, уч хил натижа бўйича ягоналикни сақлаб турган жамоалар ва бошқа тафсилотлар ҳақида (тур шарҳи) 

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика