Latest news

17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  13 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  7 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  28 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  3 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1

Тур иқтибослари: "Фақат "Пахтакор"га омад тилайман, қолган рақибларга соғлиқ" News

Тур иқтибослари: "Фақат "Пахтакор"га омад тилайман, қолган рақибларга соғлиқ"

Суперлиганинг 8-туридан кейинги матбуот анжуманлари Арвеладзе фақат "Пахтакор"га омад тилашини, Қосимов ҳаммага инсоф беришини, Зуҳуров пенальти қайтариш бўйича алоҳида шуғулланиш кераклигини таъкидлашди.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин Шота Арвеладзега "Эртанги "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувида "Локо"га омад тилайсизми?", деб берилган саволга "Пахтакор" бош мураббийи қуйидагича жавоб қайтарди:

"Мен фақат "Пахтакор"га омад тилайман. Қолган рақибларга эса соғлиқ", - деди Шота Арвеладзе.

"Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов барчага инсоф сўради.

"Пенальти йўқ эди. Ҳеч қандай пенальти бўлмагани хаттоки мен ўтирган жойдан кўринди. Ҳаммага инсоф берсин! "Бунёдкор" нима бўлган тақдирда ҳам охиригача курашади", - деди Миржалол Қосимов.

Шунингдек, "Бунёдкор" дарвозабони Мурод Зуҳуров "Буёғига ҳар турдан олдин пенальти қайтариш борасида алоҳида шуғулланиш керакдир", деб берилган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

"Балки ростанам энди ҳар турдан олдин пенальти қайтариш борасида алоҳида шуғулланишни одатга айлантирамиз шекилли. "Бунёдкор" ютуқ учун қўлдан келганча ҳаракат қилди. Аммо ҳамма нарса фақатгина бизнинг ҳаракатимизга боғлиқ эмас экан", - деди Мурод Зуҳуров.

"Бунёдкор" ҳимоячиси ва иккинчи пенальти белгиланган вазиятда асосий иштирокчилардан бири бўлган Анвар Ғофуров эса Марат Бикмаевга инсоф тилади.

"Марат Бикмаевга инсоф берсин! Тўғри, у ўз ишини қилди. Аммо европа футболида бундай жентельменликларни кўрганмиз. Барибир одам инсонийликни йўқотмаслиги керак. Бикмаев пенальти йўқлигини бош ҳакамга айтса бўларди", - деди Анвар Ғофуров.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика