Latest news

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  3 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  1 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  3 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  53 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  252

Тунги архив. №3 - Вальдеррама News

Тунги архив. №3 - Вальдеррама

Мозий юлдузлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


Бу галги қаҳрамонимиз Колумбия терма жамоаси афсонаси Карлос Альберто Вальдеррама бўлади.


Карлос Альберто Вальдеррама ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси
: 1961 йил, 2 сентябрь.
Туғилган жойи: Колумбия, Санта-Марта шаҳри.
Бўйи: 175 см
Позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Унион Магдалена" (1981-1983), "Мильонариос" (1984), "Депортиво Кали" (1985-1988), "Монпелье" (1988-1991), "Реал Вальядолид" (1991-1992), "Индепендьенте Медельин" (1992), "Атлетико Хуниор" (1993-1995), "Тампа Бэй Мьютини" (1996-1997), "Депортиво Капи" (1997), "Майами Фьюжн" (1998-1999), "Тампа Бэй Мьютини" (1999-2001), "Колорадо Рэпидз" (2001-2002)
Терма жамоадаги фаолияти: Колумбия (1983-1998)


Карлос Вальдеррама ҳақида гап кетганда аввало ушбу футболчининг ўзгача кўринишдаги соч турмаги тилга олинади. Вальдеррама нафақат соч турмаги билан, балки ўзининг ажойиб ўйинлари ва юқори маҳорати орқали минглаб мухлислар меҳрини қозонишга муваффақ бўлган.


Вальдерраманинг футболчилик фаолияти асосан Колумбияда кечган. Унинг дастлабки жамоаси "Унион Магдалена" ҳисобланади. Ушбу жамоа сафида қаҳрамонимиз уч йил тўп сурган. Вальдеррамани кейинги бекати Франция бўлади. "Монпелье" сафига ўтган Вальдеррама у ерда уч мавсум ўйнайди ва жамоанинг етакчи футболчисига айланади. Вальдеррама гол уришдан кўра, жамоадошларини голли вазиятларга чиқаришни, чиройли тўп узатмаларни амалга оширишни хуш кўрарди. Вальдеррамада майдонни кўриш, ўйинни ўқий олиш қобилияти жуда кучли бўлган.

Вальдеррама орада бир Испанияга ҳам кетади. У ерда "Реал Вальядолид" таркибига қўшилган қаҳрамонимизнинг ишлари унчалик юришмайди. Орада жароҳат ҳам унга панд беради.
Узоқ вақтни майдондан ташқарида ўтказиб юборган Вальдеррама ўз ватани Колумбияга қайтади. "Атлетико Хуниор" жамоасига ўтган Вальдеррама бу ерда ўзининг ёрқин ўйинларини кўрсатиб яна ўзининг аввалги спорт формасини тиклайди.



Вальдерраманинг энг яхши ўйинларидан бири бу 1990 йилги мундиалда Германия терма жамоасига қарши учрашувда бўлади. Айнан шу баҳсда Вальдеррама жамоадоши Фредди Ринконга чиройли ва аниқ тўп узатмани амалга оширади ва бу гол билан якунланади. Шу гол Колумбияни мағлубиятдан қутқариб қолиш билан бирга жамоани плей-офф босқичига олиб чиқади. Бу натижа эса Колумбия терма жамоаси тарихида ўша пайтдаги энг яхши натижа бўлади.

Вальдеррама Колумбия терма жамоасида жуда катта фигура, ҳақиқий етакчи бўлиб келган. Ушбу терма жамоанинг энг гуллаган даври Вальдерраманинг иштироклари билан боғлиқ.

Вальдеррама икки бор Жанубий Американинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлади.

Футболчи фаолиятининг сўнгги қисмини МЛСда, яъни АҚШда ўтказади. Бу орада эса Вальдеррама АҚШда бир марта йилнинг энг яхши футболчиси дея топилади.



Вальдерраманинг эришган ютуқлари
:

- Колумбия чемпиони (1993, 1995)
- Франция кубоги соҳиби (1990)
- Жаҳон чемпионати иштирокчиси (1990, 1994, 1998)

Шаҳсий ютуқлари:

- Жанубий Американинг энг яхши футболчиси (1987, 1993)
- МЛСда йилнинг энг яхши футболчиси (1996)



Бу эса ҳозирги 54 ёшни қаршилаган Вальдеррама. Қаҳрамонимиз айни пайтда ўзининг севимли жамоаси "Атлетико Хуниор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишламоқда

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика