Latest news

10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   0 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  8 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  2 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  10 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  24 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2

Тунда футбол! "Олимпияштадион"да "немисча кино" News

Тунда футбол! "Олимпияштадион"да "немисча кино"

Германия чемпионатининг 19-турига бугун старт берилади.

Hertha Berlin

Davie Selke - 46'

1. Bundesliga . Round 19

20/01/2018, 00:30

1
:
1
Finished

Borussia Dortmund

Shinji Kagawa - 71'

Stadium: Olympiastadion, 65893 spectators

Referee: Christian Dingert

45'
90'
46'  Davie Selke
46'  Valentino Lazaro
72'  Valentino Lazaro
73'  Mitchell Weiser
77'  Ondrej Duda (Matthew Leckie)
84'  Salomon Kalou (Vladimir Darida)
90'  Vladimir Darida
29'  Christian Pulisic
67'  Mario Goetze (Alexander Isak)
71'  Shinji Kagawa
71'  Jadon Sancho
85'  Christian Pulisic (Andriy Yarmolenko)

Берлинда "Герта" жамоаси ўз уйида "Боруссия" Дортмундни меҳмон қилади. Бу иккала жамоа 2018 йилдаги илк учрашувда очко йўқотганди. Шу боисдан ҳам бу галги баҳсда улар фақат 3 очко илинжида майдонга тушишларига шубҳа йўқ. Поль Дардаи шогирдлари турнир жадвалида 24 очко тўплаган ҳолда 11-поғонада кетишмоқда. "Боруссия" Дортмунд ҳисобида эса 29 очко мавжуд ва улар 4-поғонани эгаллаб туришибди. Бундеслига турнир жадвалида 2-ўрин ва 11-поғонадаги жамоалар тўплаган очколар ўртасидаги фарқ атига 7 очкони ташкил қилади. Бу эса еврокубокларга бериладиган йўлланма учун кураш жорий мавсумда ҳар доимгиданда қизғин кечаётганини англатади.

"Герта" одатда ўз уйидаги беллашувларда "Боруссия" Дортмунддан очко олишда ортиқча муаммоларга дуч келмайди. "Боруссия" Дортмунд "Олимпияштадион"даги охирги 3 учрашувдан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Агарда бугунги матчда "Боруссия" Дортмунд "Герта" дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқса, унда бу дортмундликларнинг Германия чемпионатидаги юбилей 20000-голи сифатида тарихга киради.

Бундеслига турнир жадвали

Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўзаро учрашувида "Боруссия"нинг қўли баланд келганди. "Сигнал Идуна парк"да ўтган ўйинда Пьер-Эмерик Обамеянг ҳамда Нури Шахин томонидан киритилган голлар баҳс тақдирини мезбонлар фойдасига ҳал этганди.

"Герта" - "Боруссия" учрашувини Кристиан Дингерт бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Тахминий таркиблар:

"Герта" - Ярстейн — Платтенхардт, Вайзер, Штарк, Пекарик — Шелбред, Калу, Лазаро, Лустенбергер, Майер, Зельке

"Боруссия" - Бюрки - Сократис, Топрак, Тольян, Пищек - Кагава, Вайгль, Гетце, Санчо — Ярмоленко, Исак

Берлинга "Боруссия" Дортмунд меҳмон сифатида ташриф буюриши доим қизиқарли ва чиройли футболни кафолатлайди. "Олимпияштадион"да бугун тунда ҳақиқий "немисча кино" тақдим этилади. Бу шиддаткор футболни ўтказиб юборманг.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика