Latest news

10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  0 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  0 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  13 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  10 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  1 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  2 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  3 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  6 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0

Туғилган кунингиз билан, Ойбек Омилович! News

Туғилган кунингиз билан, Ойбек Омилович!

2013 йилнинг илк кунидан бошлаб Олимпия қўмитасининг бош котиби сифатида Мираброр Усмоновнинг биринчи ёрдамчиси лавозимида фаолият бошлаган Ойбек Касимов бугун 33 ёшга тўлди.
Бугун мен шунчаки табрик ёзиш ниятим йўқ. Ойбек Касимов ҳаётда кимгадир зўр ака,  кимгадир ука ва зўр устоз ҳамда зўр дўст бўлиши мумкин бўлган кам сонли кишилардан бири  ҳисобланади. Бу инсон билан 2007 йилдан бери танишман. Аввалига "Пахтакор" ФКда  ҳуқуқшунос, кейинчалик Тошкент шаҳар футбол федерациясининг биринчи Вице-президенти  лавозимида фаолият олиб борган Ойбек Омиловичнинг ёш бўлишига қарамай, ҳаётда босиб  ўтган йўли ва қилган хайрли ишларини алоҳида такидламасам бўлмайди!

Касимовни яқиндан билган кишилар, мен ёзаётган гапларим жуда озлигини ҳам яхши  биладилар. Баъзан ёшлик қилиб иш юзасидан қизишиб кетган пайтларим айнан шу кишининг маслаҳатлари туфайли ўз режамни тузардим. Сайтимизни бугунги кундаги тараққиётида ҳам бу кишининг ўзига хос манаъвий ёрдами бор.

Яқинда сайтимзга ташриф буюрган Олександр Пишур, агентларнинг 70 фоизи аввал ўз  жиғилдоғини, кейингина футболчи ҳақида ўйлаши ҳақида айтиб ўтган эди. Бу гапга қўшилмай  иложимиз йўқ. Ойбек Касимовни футбол оламидаги ҳурматининг жуда ҳам юқори эканлигига  асосий сабаб, у кишининг Пишур айтганидек 30 фоиз агент қаторида эканлигида. Ўзбекистонда  биринчилардан бўлиб футбол агенти мақомини олган бу мутахассис шу кунгача бир нечта  футболчиларни яхши савиядаги жамоаларга жойлаб келган бўлсада, у кишининг камтарлиги ўзи  ҳақида ахборотни чиқмаслигига ундар эди. Энг қизиғи у кишинг фаолиятида пул биринчи  ўринда турмаслиги, қолган кишиларнинг ҳурматини янада ошишига олиб келди. Агентлик  фаолиятини давом эттириш имконияти бўлишига қарамай, "пуллик" ишни ватан манфаати йўлида  ўз ғояларини спорт соҳасида ишлатишни мақул кўрди.

Ойбек Касимовни сайтимиз ўқувчилари ва журналистлари номидан табриклашни инсоний бурчим деб билдим. Ўзбек футболи ва спортини тараққий этиши йўлида хизмат қилаётганингиз  учун, барча-барчанинг номидан Сизга сиҳат саломатлик, узоқ умр ва оилавий бахт тилаймиз. Доимо яқинларингиз бахтига соғ бўлинг!

Қуйидаги фото табкригимиз ҳам, устозимиз Ойек Касимовга бағишланади!



2007 йил. ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Қувайт" учрашуви бошланишига саноқли сониялар қолган. Ойбек Касимов учрашув ташкилотчиси сифатида мени "ҳайдаяптилар". Илк танишув )).




2012 йил. Бикмаев ва Кападзе бугунги кеча айбдорини табриклаяптилар.




2013 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" учрашувида, ўйинни томоша қилиш учун ОФКдан келган мутахассис билан. Бирон-бир тадбир йўқ-ки, Ойбек Касимовсиз ўтса.



2011 йил. Қатар. Осиё Кубогида.



2010 йил. Сеул. Жепаровнинг "Сеул" сафидаги муваффақиятида ҳам бу мутахассиснинг хиссаси катта бўлган.



2009 йил. "Пахтакор" ФКнинг янги йил кечасида Ойбек Касимов билан эсдалик учун тушган суратим.




Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика