Latest news

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  3 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  13 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  25

Тугади ("Реал" ҳақида) News

Тугади ("Реал" ҳақида)

Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи давом этмоқда.

Хабарингиз бор, Мадриднинг "Реал" клуби мусобақанинг жорий мавсумидаги иштирокини 1/8 финал босқичида якунлади. 

ЕЧЛ. "Ман Сити" "Реал"ни ишончли тарзда мағлуб этди ва чорак финалга чиқди 

Ҳозир Зинедин Зидан бошчилигидаги "қироллик клуби"нинг мусобақадаги иштироки ҳақида баъзи маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

Демак, Варанни ҳам қўшиб ҳисобласак, "ЕЧЛ-2019/20"да "Реал" шарафини 25 нафар футболчи ҳимоя қилди: 

Т. Куртуа, А. Ареола

Д. Карвахал, А. Одриосола, Начо Ф., С. Рамос, Р. Варан, Э. Милитао, Марсело В., Ф. Менди

Х. Родригес, Иско А., Л. Модрич, К. Каземиро, Т. Кроос, Ф. Вальверде, Браим Д.

Л. Васкес, Винисиус Ж., Родриго Г., М. Асенсио, Г. Бэйл, Э. Азар, К. Бензема, Л. Йович

"Қаймоқранглилар" 8 ўйинда 16 бор рақиб дарвозабонларини ранжитишди. Айни пайтга қадар фақат "Бавария" (27), "Ман Сити" (20), ПСЖ (20) ва "Тоттенхэм" (18) клублари "Реал"дан кўпроқ гол урган. Таъкидлаш лозимки, Мадрид суперклубининг барча голлари 8 нафар футболчининг номига ёзилди:

Карим Бензема 5, Родриго 4, Рамос 2, Иско 1, Модрич 1,  Винисиус 1,  Кроос 1, Каземиро 1.

Голли узатмалар:

Родриго 3, Марсело 3, Бензема 2, Винисиус 1, Каземиро 1,  Кавахал 1,  Азар 1, Кроос 1

Рақиб дарвозасини ўққа тутиш бўйича "қироллик клуби" 3-бўлиб турибди. "Реал" футболчилари ўртача ҳисоб билан ҳар ўйинда 17,4 тадан зарба беришган. Бу борада фақат "Бавария" (23.7) ва "Ливерпуль" (18.3) мадридликлардан олдинда.

Ҳар ўйиндаги ўртача тўп назорати — 53.8 % (8-ўрин).

Тўп узатишлардаги ўртача аниқлик — 87.6 % (4-ўрин). "Реал"дан яхшироқ натижани фақат "Ман Сити" (89.5), "Бавария" (88.4) ва "Ювентус" (87.7) жамоалари қайд этишган.

Турнир давомида Зидан шогирдларига 13 та сариқ, 1 дона қизил рангдаги карточка кўрсатилди.

Тибо Куртуа ва Альфонс Ареола дарвозасига 8 ўйинда 12 та тўп киритилди. Тўплар нисбатидаги ҳолат Мадрид учун уятли бўлди (+4).

Қаторасига 2-йилдирки, "қироллик клуби" турнирнинг чорак финал йўлланмисини қўлга кирита билмади. Жорий мавсум Испанияда чемпион, мамлакат кубогида 1/4 финал босқичи иштирокчисига айланган "Реал Мадрид" Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалида тўхташга мажбур бўлди. Маълумот учун, ЕЧЛни қаторасига 3 бор ютган Зинедин Зидан мураббийлик фаолиятида илк бор қитьанинг энг нуфузли мусобақасини тарк этди.

"Реал" 8 ўйинда (24 очколик имконият) жами 11 очко тўплади.

Хуллас, ЕЧЛнинг 13 карра ғолиби учун мавсум шундай тугади.

Фахриддин Рўзиев

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика